RU

Последние новости

19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:45Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  2 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  37 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди Новости

Собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров вафот этди

Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида тўп тепган собиқ футболчи Сайриддин Гаффаров узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.
 

Сайриддин Гаффаров – 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Дастлаб “Шўрчи” жамоасида тўп тепишни бошлаган. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида “Шўртан” шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”сида ҳам фаолият кўрсатди. Агар зукко ишқибозларимизнинг ёдида бўлса, Гаффаров 2015 йили “Андижон” сафида ҳам тўп тепган. Кейинчалик “Норин” ҳамда “Сурхон”да ҳам ўйнади. Шу билан бирга Тожикистон клубларида ҳам ўйнаган.

Сайриддин Гаффаров ярим ҳимоячи бўлиб, “Андижон”да 7 та учрашувида иштирок этган. Афсуски, жароҳат туфайли кейин сафдан чиқди. Шунга қарамай, яна фаолиятини давом эттирди. Барибир тиззасидан олган жароҳати уни таъқиб қилишда давом этаверди. Натижада Тожикистонда операция қилдирди. Лекин бу билан ҳаммаси барҳам топгани йўқ. 2018 йилда Сайриддин яна Тожикистонда иккичи бор операция столига ётди. Шунда ҳам ижобийликка ўзгариш кўзга ташланмагач, ўша йилнинг ўзида Тошкентда навбатдаги операция билан юзма-юз келди. 

Гаффаровнинг қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишидан унинг ўзи ва оила-аъзолари соғайиб кетишидан умидвор эдилар. Бироқ вақт ўтган сари кутилмаган дард уни қамраб ола бошлади. Аввалига елкаси, иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлади ҳамда ҳозирда ишламай қолган. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотди. Барчасига олдинги олган жароҳатлари сабаб бўлган.   


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика