"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи
18 ноя 17:45
Новости
"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи
"The Mirror" хабарига кўра, Эрлинг Ҳоланд Премьер-лиганинг энг кўп ҳақ олувчи ўйинчисига айланиши мумкин.
Унга янги шартнома тайёрланмоқда, унга кўра у ҳафтасига 500 минг фунт олади.
Айни пайтда Кевин Де Брюйне инглиз клубларида энг юқори маошга эга – ҳафтасига 400 минг фунт.
Ҳоланд билан музокаралардаги муаммо сотиб олиш бандига боғлиқ. Футболчининг вакиллари 150 млн фунтлик бандни сақлаб қолмоқчи. "Манчестер Сити" эса ушбу бандни олиб ташлашни афзал кўради.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчи 2022 йилдан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. Ҳоланд жамоа билан Премьер-лига (2), Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, УEФА Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.
Комментарии