RU

Последние новости

18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  26 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

ЖЧ-2022 саралашидаги рақибимиз Сингапур терма жамоаси келаси ҳафта 2 кун машғулот ўтказади Новости

ЖЧ-2022 саралашидаги рақибимиз Сингапур терма жамоаси келаси ҳафта 2 кун машғулот ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги рақиблари хусусида маълумот бериб боришда давом этамиз.

Терма жамоамизнинг мазкур босқичдаги рақибларидан бири Сингапур терма жамоаси келаси ҳафтада 2 та норасмий машғулот ўтказади. Гап шундаки, 30 май куни мазкур юрт термаси бош мураббийи сифатида иш бошлаган япониялик мутахассис Тацума Йошида айни пайтда Сингапур Премьер-лигасида тўп сурувчи футболчиларни кузатиш жараёнини давом эттирмоқда.

Сингапур терма жамоасига номзод футболчилар билан янада яқинроқ танишиш, уларнинг ҳаракатларига баҳо бериб олиш мақсадида 5 ва 10 август кунлари 2 та норасмий машғулот ўтказилади. Бу ҳақда Сингапур футбол ассоциацияси расмий сайти маълумот бермоқда. Машғулотларга 30 нафар маҳаллий чемпионатда фаолият олиб бораётган футболчилар чақирилди. Қолаверса, Сингапур Премьер-лигаси клублари бош мураббийлари ҳам ушбу 2 та машғулотда иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлишади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика