RU

Последние новости

22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  2 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  0 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  0 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  6 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  2 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  11 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  4 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  15 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  38 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  17 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди" Новости

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"

"Навбаҳор" жамоасиниг эронлик футболчиси Сиаваш Ҳақназарий "Сўғдиёна"га қарши кечган кубок баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Драматик кечган учрашувда "Навбаҳор" ярим финалга йўл олди. Бугунги учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар ўйиндан роҳатланишди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ва агрессив футбол намойиш этишди. Биз дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасида хавфли вазиятлар ярата бошладик, аммо таблодаги ҳисобни ўзгартира олмадик. Бундай ўйинларда фақат битта жамоага кейинги босқичга йўл олади ва бу жамоа биз бўлдик. Қўшимча бўлимларда вазиятни ўнглай олдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Бугунги учрашувдан сўнг бизда янада кўпроқ иштиёқ пайдо бўлди.

- Мавсум аввалида янги жамоага ўтдингиз, лекин биринчи давра сиз учун жуда омадсиз бўлди. Кўп жароҳатлар олдингиз ва деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Мен у давр ҳақида ўйлашни истамайман тўғриси, ҳозирги вақт ва келажагим ҳақида фикр юритишим тўғрироқ бўлади. Вақт барча тўғри ва нотўғри қарорларни кўрсатиб қўйди. Мен ушбу ҳолатдан ҳафа эдим, аммо менга тақдим этилган саноқли дақиқаларда имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдим. Бу мени характерим, мен шундай ўйнашга ўрганганман. Меҳнат қилишда давом этиш ҳар доим ўз мевасини беришига ишонаман. Ҳаётимизда содир бўлаётган воқеаларнинг барчаси яратган эгам томонидан йўлланган синовдир.

- "Навбаҳор" жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги бош мураббий жамоада қандайдир ўзгаришларга қўл урдими? Жамоада қандай ўзгаришлар рўй бердими?

- Ушбу қисқа вақт ичида рўй берган асосий ўзгаришлардан бири бу жамоадаги менталитет. Жамоанинг фикрлаши ва ўйин ҳақида тассавурлари ўзгарди. Ҳужумкор футбол ўйнашга интиламиз ва бу ўзимизга бўлган ишончни янада кучайтиради.

- "Навбаҳор" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мавсумдаги ўйиндан буён мақсадимиз - лигадаги энг яхши жамоа бўлиш. Кубок баҳсларида ҳам муваффақият қозонишни мақсад қилганмиз. Чемпионатда кўп очколар йўқотдиқ, лекин очколарни сўнгги учрашувдан сўнг ҳисоблаш тўғрироқ бўлади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичида Эрон билан бир гуруҳдан жой олди. Айни дамдаги Эрон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай? Ушбу терма жамоалар ўртасида кечадиган икки тўқнашув ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Осиё кубогида яхши натижага эриша олишмади. Ушбу жамоалар яхшироқ натижа қайд этишга қодир. ЖЧ-2026 саралашининг гуруҳ босқичида айнан шу икки терма жамоа гуруҳда етакчилик қилади деб ўйлайман. Қатар ҳам анча кучли жамоа. Натижа қандай бўлишини эса олдиндан башорат қилиш нотўғри.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

+1   
08 авг 21:29:20
Haqiqatparvar
Туппа тугри Ану Далбаёб Бабаян умуман ротациядан куркарди. Хакназарий нормалный уйинчи
+1   
08 авг 20:11:36
Олег Шацких 11
БОС ГАЗИНИ СИЯВАШ, ИНШААЛЛОХ КУБОК НАВБАХОРНИКИ.
   
08 авг 22:45:41
navbarcelona
Лушшан футбоони яхши хис қиларкан. Бабаян битта таркибга асосланиб шунча талантларни захирага михлаганди. Хақназарий ОГМКда яхши ўйнарди. Буниям захирага тиқувди. Никабадзе Нефтчида зўриди униям захирага тиқганди. Тома трамма олганда Никабадзени мажбур туширганда атай пустойгаям урмаганди.
   
08 авг 22:45:34
Dilmurod Umarov
Omadini bersin
   
08 авг 21:25:21
Bu shunchaki o'yin
Мен у давр ҳақида ўйлашни истамайман
-----------------
Нега? Тренеринг ким эди?....Ха ,тушунарли...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика