RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  68 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Шумқадам Новости

Шумқадам

Суперлига 1-турданоқ яна томошабинларни ўз домига оғдира олди. Фақатгина ўйин жиҳатдан эмас, баҳслашув юзасидан ҳам.

Янги йилдан буёғига деярли эндигина мухлислар билан юзма-юз келаётган жамоалардан бир уюм голларни бахшида этишларини кутгандик. Дастлабки кунги баҳслардаги тўрт жамоа эса негадир бу борада қурумсоқлик қилишди. Бир тарафдан тушуниш мумкин, ҳали энди мавсум старт олди, таркиблар янги, бир-бирини раздевалкада биринчи марта кўрган жамоадошлар бўлиши мумкин эҳтимол, ҳадиксираш ҳар қайси жамоада учрайди ва ҳоказоларнинг ҳоказоси... Қисқаси, сабаб кўп. Фақатгина бир нарса ўзгармаган: томошабинлар томонидан, асосан, ўйин якунлари арафасида ижро этиладиган ҳакамларга қасида ҳамон баралла янграмоқда, бу табиий ҳол. Ахир кимдир ишхонасидаги ҳамкасби билан, кимдир уйда хотинпошша билан жанжаллашиб келиши мумкин. Ичидаги аламларни чиқаришга эса ҳакамдан яхшироқ сабаб топилмайди. Тошкентдаги ўйинда голдан умидимизни уздик, Фарғонадан ҳам тўрлар титрамаётгани ҳақида хабарлар келиб турганди. Бироқ ўйин якунлари арафасида сўнгги бор Ўзбекистон кубоги финалини бошқариб борган Аҳрол Рисқуллаев "Қўқон-1912" дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳакам ушбу қарорини ВАР орқали кўриб чиққач, белгилади. Ушбу вазият кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Ҳакам ўйин давомида етарлича қўпол ўйнаб, сариқ қоғоздан сийланишга улгурган Иван Йосовични яна бетартиб ўйнади деб ҳисобладими ёки сербиялик ҳимоячи чиндан ҳам рақибини ағанатиб юбордими, бу вазиятни имконимиз борича кадрлар орқали намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

1-кадр

Мана, бу пенальтига асос бўлиши мумкин бўлган вазият.

2-кадр

Александр Ешичнинг "қулаши". Келинг, оёқбосди вазиятни бир бошидан кўриб чиқамиз.

3-кадрЕшич томон жарима майдонига тўп узатилди. Бу иккаласининг илк яқинлашган қадамлари.

4-кадр

Бу иккинчиси. Кўриб турганингиздек, Йосовичнинг оёқлари рақибиникига урилмаган.

5-кадр

Кейинги оёқ босишлар. Эҳтимол, шу ерда қўқонликлар ҳимоячиси Ешичнинг оёғини босган кўринар. Менимча, ундай эмас. Рақиб футболчиси оёғини кўтаришга улгурган.

6-кадр 

5-кадрнинг давоми. Иван оёғини рақиб оёғимас, чимга қўйди, Александр эса оёқ ҳаракатини ўзгартирмади ҳам, яъни кўтаришга улгурди.

7-кадр

Мени ўйлантирган кадр мана шуниси бўлди. Йосовичнинг чап оёғи рақиб чап оёғининг орқа қисмини "силаб" ўтган бўлиши мумкин. Видео орқали буни ёққол пайқашнинг имкони бўлмади очиғи.

8-кадрСиладими-йўқми, Ешич бу вазиятда ҳам оёғини бемалол кўтарди, ваҳоланки, агар қаттиқроқ зарба бўлганда, ушбу ҳолатда ҳам, ундан аввалгисида ҳам йиқилиш мумкин эди. Бироқ Александр ҳаракатни давом эттирди.

9-кадр

Ниҳоят, кулминацион кўринишга ҳам етиб келдик. Кўриб турганингиздек, йиқилиш нуқтаси. Ажабланарлиси, рақиб икки марта орқа томондан оёқ қўйганда эмас, ҳимоячи тўхтагач, ўзининг кейинги қадамида юришини якунлади. Эҳтимол, 5 ёки 7-кадр тўқнашув сабабчиси бўлиши мумкин. Афсуски, биз турли ракурслардан намойиш этиладиган АПЛ ўйинида эмасмиз. Ўйлашимча, ғарбий Европадаги шиддатли чемпионатда бу каби вазиятларда пенальтининг "п" ҳарфиниям беришмайди. Бизга кўрингани шу, холос. Ундан уёғига Вангалик қилолмаймиз. Учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев эса мониторда биздан бир неча чандон яхшироқ ва яқинроқ тасвирдаги кадрларни кузатди. Эҳтимол, у тўғри қарор қилган, балки ғалаба учун ўзини ерга сапчитган футболчига ишониб қўя қолгандир. Буниси бизга бироз қоронғи.

О.А


Суперлига клублари янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўришди?

"Пахтакор"нинг янги легионерлардан иборат марказий ҳимоя тандеми муносиб ўйнадими? 




Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика