RU

Последние новости

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  24 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   37 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  227 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..." Новости

Шукуров: "Америкадаги сунъий майдон яхши эди, кечаги эса..."

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ғалаба билан тарбиклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

— Авваламбор ассалому алейкум, ғалаба билан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларини табриклайман. Кўрганингиздек оғир ўйин бўлди. Бу ЖЧ саралаши доирасидаги биринчи ўйин эди ва майдон муаммоси бор эди. Бундай жойда футбол ўйнаш оғирроқ ва футболчиларнинг соғлиги учун хавфли. Нима бўлган тақдирда ҳам уч очко учун боргандик ва ғалабани қўлган киритганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб олдимизда турган Эронга қарши жиддий ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.


— Футболчи сифатида сиз учун табиий ва сунъий майдоннинг фарқлари нимада?

— Сунъий майдонда чим бетоннинг устига ётқизилади. Масалан, Америкадаги майдонда ўйнаса бўларди, сабаби унда резина бор эди. Кечагида эса бу нарса йўқ. Бундай майдонда тез югура олмайсиз ва югурсангиз ҳам ўзингизни тўхтатишингиз қийин. Футболчи доим табиий майдонда ўйнаб юргандан сўнг бундай жойда ўйнаса жуда оғир бўлади. Бу боғламлар, бўғимлар ва белларга қийинчилик туғдиради. Бундай майдонда тўп юрмайди ва пас берган жойингизга етиб бормайди. Мексика билан ўйнадик, аммо у сунъий майдонни ярмини табиий деса ҳам бўлади. Шунингдек, унга сув қуйилган ва бу тўпнинг ҳаракатланишига ёрдам беради, кечагида эса сув ҳам қўйилмаган. Майдондаги тешиклар ҳеч нарса эмас, унинг қаттиқлиги энг катта салбий тарафи эди.


— Эронга қарши тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?

— Иншоаллоҳ, бугундан бошлаб организмимизни тиклаш бўйича иш олиб борамиз. Эрта ва индин кунидан эса жиддий тарзда тайёргарликни бошлаймиз. Ўзингиз айтганингиздек, Эрон жисмоний жиҳатдан кучли ва ўйинга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Уйдаги ўйин, саралаш баҳси, бир сўз билан айтганда жуда муҳим беллашув. Ҳамма йигитлар тушуниб турибди ва мухлисларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади деб ўйлайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика