Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"
27 апр 10:21
Новости
Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"
Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Сирдарё ФА" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалаба қозона олмаётган эдик. Бугунги ютуқ футболчиларимизга мотивация бўлишига ишонаман. Сирдарё жамоаси таркибида ёш футболчилар бор экан, улар бизга ўйин давомида рақобат яратишга уринишди. Вазиятлар яратишди, майдонда жиддий кураш кечди.
Айтиб ўтганимдек, ғалаба қозона олмаётганимиз туфайли бу ютуқ жамоамизга катта мотиация бўлади. Таркибимиздаги йигитларнинг асосий қисми Биринчи лигадан буён биз билан ишлаб келишаяпти. Турли эмоционал ҳолатларда уларга мотивация беришга ҳаракат қилаяпмиз.
Навбатдаги босқичга 2 та Суперлига клуби чиқди. Биз кубок учрашувлари давомида ўзимиз учун зарур тажрибаларни тўпладик" - дейди "Дўстлик" бош мураббийи.
Похожие новости
18:42
Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум 3
Комментарии