RU

Последние новости

13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  5 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  4 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  5 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  14 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  15 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  5 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  4 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   5

Шуҳрат Мақсудов: "Футболчиларимга эътирозим йўқ. Барчани ғалаба билан табриклайман" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Футболчиларимга эътирозим йўқ. Барчани ғалаба билан табриклайман"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Металлург" устидан қозонилган ғалабадан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор, "Бунёдкор" футболчиларини, мухлисларини, ходимларини ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда, шундай қийин паллада ўз ишини яхши бажараётган футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Нафақат футболчилар, балки, базамиз фаррошлари, қоровуллар, бизга овқат қилиб берадиган ошпазларимизга ҳам катта раҳмат айтаман. Ҳозирги аҳволимизда улар ҳам ўз ишларини сидқидилдан бажаришда давом этишмоқда. Шунингдек, шундай шароитлар ва ўйинни ўтказиш учун барча қулайликларни яратиб бергани учун АГМК клубига ҳам миннатдорлик билдираман.

Ўйинни ўзларингиз кўрдингиз. Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Лутфулла Тўраев билан боғлиқ ҳолатни бир тушунтириб кетсангиз. Мухлислар буни нотўғри тушунишмоқда.

- Мухлислар ўйинни томоша қилаверишсин. У ҳолат ўзимиз ўртамиздаги иш. Буни уларга умуман алоқаси йўқ. Лутфулла бизнинг асосий футболчимиз, сардоримиз. Кўп гаплар айнан унга айтилади. Шу сабабли бундан фожеа ясамаслик керак.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика