RU

Последние новости

19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  134 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  16 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

“Шўртан”: Ислом Бойсариев майдонга қайтди Новости

“Шўртан”: Ислом Бойсариев майдонга қайтди

“Оқ бўрилар” жамоасининг ёш, умидли футболчиларидан бири Ислом Бойсариев ўтган 2018 йилги мавсумда ўзининг интилиши, изланиши ва саъи-ҳаракатлари билан мураббийлар ишончини оқлаган ҳолда асосий таркибдан муқим жой олиб улгурган эди.

Афсуски, ўтган йили сафарда “Орол” (Нукус)га қарши учрашувда кутилмаганда жароҳат олиб, маълум вақт давомида даволаниб тикланиш жараёнини ўтказди. Унинг жароҳат олиш воқеаси ҳатто Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг йил якунларига бағишланган байрам тадбирида ҳам эътироф этилди.

Шукурки, барча кўнгилсизликлар ортда қолди ва умидли футболчимиз янги мавсум бошидаёқ сафга қайтди. “Шўртан” клубининг 2019 йилги мавсуми қайдномасига киритилди ва Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасидан рўйхатдан ўтказилди.

1 июнь куни ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган Лига Кубоги мусобақаси 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Шўртан” - “Сўғдиёна” баҳсининг 67-дақиқасида мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ислом Бойсариев орада юзага келган танаффусга қарамай ўз жисмоний ҳолатини яхши сақлагани ва тайёргарлиги ҳам талабга жавоб беришини майдонда исботлаб қўйди. Ҳужум чизиғида ҳаракатланган ёш ўйинчимиз, баҳснинг қолган қисмида Суперлига вакили - “Сўғдиёна” жамоаси ҳимоячилари ва айниқса, дарвозабон Ширинбой Абдуллаевни бир неча маротаба ҳушёр туришга мажбур қилди.

Бош ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда эса Жиззахликлар дарвозаси томон берилган кучли зарбаси гол билан якунланиши мумкин эди. Агарда зарба гол билан якунланганида, Ислом Бойсариев шубҳасиз учрашув қаҳрамонига айланар эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика