RU

Последние новости

23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  10 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  33 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолганини биласизми? Новости

Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолганини биласизми?

"Ростов" сафида ўзининг чиройли ўйинларини кўрсатаётган Элдор Шомуродов мухлислар тилидан тушмай қолди.

Россиялик журналистлар ҳам Шомуродов тинмай мақташяпти. Бу бежизга эмас. Бунинг замирида Элдорнинг катта меҳнати ётибди. Биласиз, руслар ҳар кимни ҳам мақтайвермайди. Шомуродов Россияга боргач сабр қилди ва "Ростов" асосий таркибига кириш учун бор кучи билан ишлади.

"Машъал" академиясидан чиққан йигитчанинг бир кун келиб Россия чемпионатида тўп тепишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Албатта, ўша йиллари клубга раҳбарлик қилган Баҳром Давлатов академияга жуда катта эътибор бериб, барибир шу маскандан чиқадиган ёшлар кучлироқ клубда тўп тепишини тасаввур қилган.



Мана энди бугунги кунда "Машъал" тарбияланувчиларидан икки нафари Элдор Шомуродов "Ростов"да, Отабек Шукуров эса "Шаржа"да тўп тепяпти. Бунда шу футболчиларни тарбиялаб вояга етказган мураббий Дилшод Андаевнинг ҳиссаси катта. Дилшод Андаев 1995-96 йилда туғилган футболчилардан бир нечта яхши ўйинчиларни тарбиялаб берди. Муборакда истиқомат қилаётган мураббий билан телефон орқали боғланганимизда, у киши Элдор Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолганини айтиб берди:

- "2008 йил тайёрлов гуруҳлари мусобақасида қатнашиш учун Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманига боргандик. Ўшанда "Машъал"да селекционер-мураббий бўлиб ишлаган Виктор Георгевич Алешников иккита ёш бола бор, шуларни бир синаб кўрмайсанми деганди. Мен олиб келинг, синаб кўрамиз дедим. Кейин билсам, у киши айтган икки футболчи Элдор Шомуродов билан Сардор Абдураимов экан. Ўшанда Элдор энди 13 ёшга тўлганди".

- "Элдор "Машъал"га келганидан сўнг уч йилни қўл остимда академияда ўтказди. Қашқадарё болалар чемпионати ва иккинчи лигада ўйнаб юрди. Кейин биринчи лигадаги фарм-клубимизга ўтди ва биринчи лигада ҳам ўзини кўрсата бошлади. Яхши ўйнаб кетганидан "Машъал"нинг асосий таркибига жалб қилинди".



- "Ёрқин ўйини сабаб "Бунёдкор" эътиборини тортди ва тошкентликлар сафига кўчиб ўтди. Ҳозир эса "Ростов"да фаолият олиб боряпти. Элдор болалигидан меҳнаткаш эди, қолаверса унда туғма иқтидор ҳам юқори бўлган. Шундай футболчи билан ўз вақтида бирга ишлаганимдан фахрланаман. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Элдор Шомуродовнинг терма жамоамизга кўп фойдаси тегади".

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика