RU

Последние новости

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  1 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  2 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  1 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  11 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди Новости

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди

Суперлига иккинчи давраси олдидан "Динамо" жамоаси собиқ ўйинчисини клубга қайтарди

"Динамо" ПФК раҳбарияти сайъ-ҳаракати билан клуб Беларус чемпионати етакчиларидан бири "Энергетик-БГУ" билан ўзбекистонлик яримҳимоячи Шоҳрух Абдураҳмоновни ярим йиллик ижарага олиш борасида келишувга эришди. 23 ёшли футболчи ҳам Самарқандга қайтиб, жонажон жамоасига мавсумнинг иккинчи қисмида ёрдам беришга қарор қилди. Клуб ва Шоҳрух Абдураҳмонов ўртасида мавсум якунига қадар шартнома имзоланди ва у бугун, 29 июль кунидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди.

2019 йил "Динамо" сафида 19 ёшида Суперлигада дебют қилган Шоҳрух Абдураҳмонов уч йил давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 2021 йил клубнинг Про лигадан элитага қайтишига катта ҳисса қўшиб, мавсум якунида мухлислар томонидан "Динамо"нинг "2021 йилги энг яхши ўйинчиси" деб топилганди. Шундан сўнг у легионер бўлишга қарор қилиб, "Энергетик-БГУ" сафига ўтганди.

Маълумот учун, Абдураҳмонов жорий мавсум "Энергетик-БГУ" сафида Беларус чемпионатида барча 13 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган. 

"Динамо"га хуш келибсан, Шоҳрух!", — дейилади самарқандликлар хабарида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика