RU

Последние новости

08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  0 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Машъал" майдонидаги йирик мағлубиятдан сўнг "Андижон-SGS" бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Футболчиларда чарчоқ сезилди. Сабаби, балки, йўл бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги икки голни ҳужумга берилиб кетганимиздан кейин қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик. Кескин ҳужум уюштираётган пайтимизда икки футболчимиз хатоликка йўл қўйди ва қарши ҳужумдан кейин гол қўйиб юбордик. 

- Кеча ўйинолди машғулотларда жамоа ярим соат шуғулланди. Буни чарчоқ аломатлари билан боғласа бўладими?

- Йўқ, аслида машғулотимиз 1 соат 10 дақиқа давом этди. Доим шундай машғулот ўтказамиз. Ўйинни йигитлар билан бирга тахлил қиламиз ва чарчоқ аломатларини билиб оламиз. Қаерда хато қилганини ўзлари ҳам кўриб чиқади. Навбатдаги ўйинимиз 14 май куни "Юниред"га қарши бўлади ва бунга астойдил тайёрланамиз.

- Биринчи голда жамоа ҳимоячиси хато қилди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, ҳимоячи рақибини ён томонидан тўсиши керак эди. Рақиб эса ҳимоячининг орқасида пайдо бўлиб қолди ва ҳимоячимиз рақибига зарба бериши учун имконият берди.

- Муборак шаҳри Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан. Бу ерда ҳаво иссиқ. Иссиқ ҳавода эса чиройли футбол кўрсатиш қийин бўлади. Сиз клубингиз раҳбарияти билан гаплашиб, ўйин вақтини кечроққа суриш борасида ўйламадингизми?

- Буни кўриб чиққандик, "Машъал"нинг уй ўйинлари айнан шундай вақтда бошланмоқда. Шу сабабли Андижонда ҳам иссиқда машғулотлар олиб бордик ва худди шундай ҳолатга тайёрландик. Иқлимга шу йўл орқали мослашишга ҳаракат қилдик. 

- Бугунги ўйинда энг кўп эътирозни Абубакир Мўйдиновга билдирдингиз.

- Яна бир марта айтаман, йигитларда чарчоқ кўряпман. Оддий тўп узатмалари манзилга етиб бормаяпти. Ишлар нотўғри қилиняпти. Барчасини кўриб чиқамиз ва шогирдларим билан суҳбатлашамиз.

- Қизил карточкага муносабатингиз қандай?

- Ҳакамни муҳокама қилолмайман. Хуштаги ўзида, қарорни у чиқаради. Пенальти ва қизил бормиди йўқмиди, билмадим. Йигитлар борича тортишишди. Мени кўришимда йўқ эди. Лекин қарорни ҳакам чиқаради. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика