RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  69 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз"

"Анджон-SGS" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про Лиганинг 15-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шоҳрур Ишанов: "Йигитларга раҳмат, бугун бор кучини ишга солишди. Олдинда яна 6та баҳс бор, тайёргарликни давом эттирамиз".

- Бугунги баҳсда таркибда ротациялар кўп эди, бу тактик юришмиди?

- Ушбу учрашувда ёшларга ишонч билдирдик ва улар ишончни оқлашди. Бу ғалабага тенг дуранг деб ўйлайман.

- Жамоага янги қўшилган Хушнуд Авилов 2 турдан бери жамоада кўринмаяпти...

- У йўқлиги сабабини билмаймиз. Телефон қилдик, боғланишга уриндик. Эртага яна уриниб кўрамиз.

- Бир неча кун олдин "Андижон-SGS" футболчилари келишилган ўйинларда иштирок этгани туфайли жазоланишди. Бу воқеалардан хабарингиз бормиди?

- Йўқ, бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Яхши иш қилишмади. Чунки бир тадбиркор кучли жамоа яратиш ниятида "Андижон-SGS"ни ташкил қилган. Бироқ катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз.

- "Андижон-SGS" май ойидан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунда ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми?

- Мағлубият мураббийники. Бироқ қўлимиздан келганча ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши томонга ўзгаряпти.

- Ғалаба қозониш учун жамоага нима етишмаяпти?

- Содир бўлган ишлар жамоамизга жиддий таъсир қилди. Чунки улар асосий футболчилар эди, ёшлар эса уларга интилишаётганди. Жамоа 3-4 кишига боғланиб қолмаслиги керак, ёшлар билан ишлаяпмиз. Келажакда улар ўз сўзини айтади.

- Майдон сифатида ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Катта. Майдон сифати яхшиланишига умид қиламиз. Йигитлар жуда қийналишди. Узатмаларда муаммоларга дуч келдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика