RU

Последние новости

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  18 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  19 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари Новости

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 6-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 9 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, Исақов қўлидан келган барча ишни қилди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Исақов 6-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи – Педру Морейра ("Пахтакор")

"Пахтакор" 6-турда Фарғонада "Нефтчи" клубига қарши ўйнади ва йирик ғалабага эришди - 4:0. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапни қисқа қилган Морейра каби биз ҳам кўп чўзиб ўтирмаймиз: Педру Морейра 6-турнинг энг яхши мураббийи.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси – Умар Адҳамзода ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг Фарғонадаги йирик ғалабасида қанот футболчиси Умар Адҳамзоданинг ҳиссаси катта бўлди. У иккита гол урди ва Риаскоснинг голида бевосита қатнашди. Марказий ўйин тақдирини ҳал қилган Умар Адҳамзода 6-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўзи хунук гол уришни билмайдиган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 6-турда ОКМКга қарши баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи анчайин чиройли чиқди. Футболчи ён чизиқ ёнида тўпни эгаллаб жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба билан гол урди. Люпчо Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика