RU

Последние новости

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Шерали Жўраев: “Вазиятлардан фойдаланганимда уйга бошқача кайфиятда қайтардик” Новости

Шерали Жўраев: “Вазиятлардан фойдаланганимда уйга бошқача кайфиятда қайтардик”

Олий лига ўн биринчи туридан жой олган “Бунёдкор” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (2:0) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
—“Бунёдкор” жамоаси қарши учрашувни ёмон бошламагандик, — деди Шерали Жўраев. — Гарчи, ҳаво ҳарорати ҳар икки жамоа аъзоларини ҳам бирдек қийин аҳволга солиб қўйган бўлса-да, бутун учрашув давомида ҳимояга ётиб олмадик. Голли вазиятлар яратишга уриндик. Аламлиси, икки бор қулай вазиятлардан самарали фойдалана олмадим. Агар уларнинг ҳеч бўлмаганида биттасини гол билан якунлаганимда уйга мутлақо бошқача кайфиятда қайтишимиз тайин эди.
Шундай иссиқ ҳавода бизни қўллаб-қувватлаш учун Навоийдан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Афсуски, буни амалга ошира олмадик. Аммо ҳаёт давом этяпти. Кейинги учрашувларга жиддий тайёрланиб, йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз, албатта.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика