Шерали Жўраев: “Ғалаба учун майдонга тушгандик”
25 окт 2016 22:30
Новости
Шерали Жўраев: “Ғалаба учун майдонга тушгандик”
Олий лига йигирма олтинчи тури доирасида ўтказилган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари (0:0) баҳсидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик, — деди Шерали Жўраев. — Ўйин давомида ҳам боримизни бериб ўйнадик. Айниқса, иккинчи бўлимда жамоамиз сезиларли даражада устунликни ўз қўлига олди. Голли вазиятлар юзага келди. Бироқ рақиб посбони ва ҳимоячилари бехато ҳаракат қилиб, бизни режаларимизни пучга чиқаришди.
Кейинги турда Наманганда “Навбаҳор” жамоаси билан ўйнаймиз. Олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган наманганликлар билан ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Унда ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии