RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак” Новости

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак”

Теги :  "Металлург"
7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“Металлург” футбол клуби бош директори Шавкат Саидов турк футболи андозаси асосида Ўзбекистонда ҳам скаутинг ва селекция жараёнини яхши йўлга қўйиш кераклигини айтиб ўтди. 

- Истанбулда ўтказилган семинарларда кўплаб муҳим маълумотларга эга бўлдик. Айниқса, “Фенербаҳче” ҳамда “Галатасарой” клубларига бўлган ташрифимиз жуда фойдали ўтди. 

Менга скаутинг бўйича Туркия клубларида йўлга қўйилган иш жараёни жуда маъқул бўлди. Айниқса, Туркиянинг гранд клубларида турли минтақалардаги ёш иқтидорларни аниқлаб олиш учун алоҳида ҳудудий бўлимлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз ушбу мулоқот жараёнида улардаги мавжуд скаутинг ва агентлар билан ишлаш тизими билан ҳам танишиб чиқдик. Айниқса, замонавий футболдаги мавжуд технология ва қурилмалар ёрдамида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиб борилиши жуда муҳимлигига гувоҳ бўлдик. 

Масалан, турк клублари скаутинг ва футболчилар ўйини таҳлили бўйича бир вақтнинг ўзида бир неча платформалардан фойдаланишар экан. Футболчининг ўйинларини бориб кўриш, статистик таҳлилини амалга ошириш, Wyscout, Transfermarkt сингари платформалар орқали яна бошқа кўрсаткичларини мунтазам ўрганиб, солиштириб боришар экан. 

Диққатимни тортган жиҳатлардан яна бири уларда футболчининг техник-тактик ва жисмоний жиҳатларидан ташқари, руҳий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши бўлди. Яъни катта ўйинларга, хусусан биз кузатган “Бешиктош” – “Фенербаҳче” сингари дербиларга руҳан тайёр бўлган футболчиларни жамоага жалб этишга алоҳида эътибор қаратилар экан. Биз ҳам мана шундай катта босимли учрашувларга дош берадиган ёш футболчиларни тарбиялай олсак, келажакда халқаро майдонда Эрон, Жанубий Корея ва Япония сингари қитъамизнинг гранд термаларидан ўзиб кета олишимизга ишонаман. 

“Металлург” футбол академиясида ҳам ёш футболчиларни айнан психологик жиҳатдан катта футболга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишга интиламиз. “Металлург”да ҳам 4 йилдан буён алоҳида скаутинг бўлими фаолият олиб бормоқда. Илҳом Шарипов сингари жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган яна 5 нафар собиқ футболчиларимиз янги иқтидорларни клубга жалб этишга масъул бўлиб келишмоқда. Скаутинг бўйича иш жараёнимизни ушбу сафардан олган билимларимиз орқали янада яхшилаб, “Металлург” футбол академияси ва асосий таркибимизни юртимизнинг энг сара иқтидорлари билан тўлдиришда давом этамиз, - деди Шавкат Саидов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика