RU

Последние новости

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди Новости

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган. 

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъзияга йиғилганлар Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика