RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ" Новости

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги 2-тур Ҳиндистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан аввалги расмий машғулотини ўтказди. Биз амалдаги Қозоғистон чемпиони ва терма жамоамиз аъзоси Шаҳбоз Умаров билан суҳбатлашдик

- Қисқача айтаман. Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

- Мураббий тайёргарлик жараёнида асосан эътиборни нимага қаратмоқда? Рақибни тактик томонлама ўрганишгами ёки руҳий ҳолатни яхшилашга.

- Бош мураббийимиз билан машғулотларда барча рақибларни таҳлил қилиб чиқдик. Сурия ва Ҳиндистон каби терма жамоа ҳимоявий футбол намойиш этишади ва 10 киши бўлиб ҳимояланишади. Бош мураббийимиз рақиблар ҳимоясини қандай ёриб ўтишни ўргатмоқда. Эртага ҳужумкор футбол намойиш этиб кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз.

- Бир неча ой аввал нега терма жамоага чақирилмаяпсиз деган саволга жароҳатим сабабли деб жавоб берган эдингиз. Ҳозир жароҳатингиз сизни безовта қилмаяптими?

- Йўқ, ҳозир соғлиғим бўйича муаммо йўқ.

- Ҳиндистон терма жамоасининг устун тарафларини ўрганиб чиқдингизларми?

- Ҳиндистон терма жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Ҳимояга ётиб олиб, тезда қарши ҳужум қилиш уларнинг тактикаси.

- Бугунги матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи эртага ҳужумкор ўйин намойиш этишини айтиб ўтди. Балки Ҳиндистон терма жамоаси эртага кўпроқ ҳужум қилар?

- Ҳиндлар қандай ўйин намойиш этишидан қатъий назар, биз ўзимизнинг услубимизда ўйнаймиз. Аввалроқ айтганимдек ғалаба қозонишдан бошқа вариантимиз йўқ.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика