RU

Последние новости

12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  20 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  8 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6

"Севилья" — МЮ. Сайтимиз ходимларидан ўйин натижасининг таҳлилий тахмини Новости

"Севилья" — МЮ. Сайтимиз ходимларидан ўйин натижасининг таҳлилий тахмини

Бугун Европа Лигасининг биринчи финалчиси номига аниқлик киритилади. Ходимларимиз ушбу ўйин натижасини тахмин қилиб кўришди.

Омонжон Тўхтамирзаев — Европа Лигасида "Севилья" ўзини қанчалар эркин ҳис қилиши сир эмас. Мана бу сафар ҳам Лопетеги қўл остида жамоа ишонч билан олдинга ҳаракат қилмоқда.
"Севилья" "Вуверхэмптон"дан аввал "Рома"га қарши қандай ( ғалаба ҳам эмас) ўйнагани шахсан мени ижобий маънода ажаблантирди. Испанлар рестардан кейин яхши формада бўлган римликларга умуман имкон қолдиришмади. Инглизларга қарши ўйинда ҳам устунлик тўлиқлигича "Севилья" томонида эди ва охирги дақиқаларда улар ниятларига етишди.
Менимча ҳозир "Севилья" "Манчестер Юнайтед"дан ҳам яхшироқ спорт формасида. МЮнинг ўйини Фернандеш келгач, анча ўзгарди, лекин оғир тақвим туфайлими ёки бошқа, стабиллик ҳали юқори даражада эмасдек.
"Севилья"да шунингдек захирадан тушиб, ўйинни сезиларли равишда кучайтира оладиган йигитлар бор. "Қизил иблислар"дан доим кўпроғини кутишга Фергюсон давридан ўрганиб қолганмиз, лекин мана бир неча йилдирки жамоа аввалги даражасига чиқиб олиши қийин бўлмоқда. Испанларда эса таркиб ва ўйинндаги баланс кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурди. Ҳужумдаги Окампос, Сусо, Эн-Несери ишонч билан ҳаракат қилиб, мунтазам равишда гол ураётгани билан бирга ҳимояда Диего Карлос, Жюль Кунде, Серхио Регилон ва ҳеч қаримайдиган Хесус Навас қандай ҳаракат қилаётгани ҳам тақсинга лойиқ. 5 ўйиндан буён гол қўйиб юбормаётган "Севилья" ҳимоя чизиғи вакиллари ҳужумда ҳам фаол бўлишга улгурмоқда.
МЮ тажрибалироқ деб ҳисоблансада, бугун ҳам ўйин борасида, ҳам ҳисобда "Севилья"нинг устунлигини кутяпман.

Абдулазиз Искандаров Ҳозирги "Севилья" менга бир вақтлар Унаи Эмери бошқарган жамоани эслатмоқда. Хулен Лопетеги жамоанинг услубига туша олди ва шунинг ҳисобига муваффақиятлар сари етакламоқда. МЮдан эса нимадир кутса бўлади, Сульшер ўтган давр мобайнида МЮнинг аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилди ва жамоа узоқ вақтдан сўнг Англия Премьер Лигасида совриндорлар қаторидан жой олди. Лекин, Европа Лигаси даражаси бошқа, савия бошқа. "Севилья"  бир неча мавсум олдин Жозе Мауриньо бошчилигидаги МЮни мағлуб этган эди, ўшанда Бен Йеддер ажойиб ўйин намойиш қилгани эсимда. Бу сафар ҳам "Севилья"нинг имкониятларини юқори баҳолайман 2:1.

Миржалол Норматов Бугун прагматик ва бироз зерикарли ўйин кўрсак керак. Ҳозирча аниқ бир фикр билдириш қийин. "Севилья" Европа лигасининг "қироли" ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам "Манчестер Юнайтед"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиляпман - 1:0 ёки 2:1.

Шерзод Нурматов — Охирги ўйинлардан келиб чиқсак, МЮ бугун ғалаба қозонишига одам ишонгиси келмайди. МЮ муҳим ўйинларда ўзини кўрсатади, деган фактор иш бермаслиги мумкин, чунки ҳозирги "Севилья" кучли кўринмоқда. МЮда кўп нарса Погбанинг марказни назоратга олиши, заргарона пас узатишлари ва Фернандешнинг маҳоратига боғлиқдек туюляпти.
"Севилья"нинг устун жиҳати, ҳимоя шунчаки "бетон" ҳимоя, муаммо йўқ. Қўшимчасига Банеганинг тажрибаси ва Окампоснинг айни пайтдаги спорт формаси клубга катта кўмак беради.
Тахминимча, якунда испанлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади.

Нарзулла Сайдуллаев — Олдинги тахминларимнинг жуда кўпи тескари чиқди. Шу боис бугун "Манчестер Юнайтед"нинг ишончли ғалабасини тахмин қиламан - 2:0.

Шаҳбоз Беғамов — Таркиб бўйича МЮ жуда кучли, "Севилья" эса жамоавий ўйинда улардан устунроқ. Футболда жамоавий ўйин ва учрашувга тўғри ёндашув муҳим. "Севилья" Европа лигасида ғолиб чиқиш бўйича мутахассис жамоага айланган. МЮ учун ҳам бу мусобақа жамоанинг янги даврида улкан муваффақиятга айланиб турибди. Об-ҳаво бегона эмас.
Сульшер ротацияга нўноқроқ, халқаро майдонда ҳали “хом” мураббий. Қуръа омадли келиб аранг ярим финалга чиқди, назаримда. Эътиборга молик жиҳат, МЮ ўзаро учрашувларда "Севилья"ни мағлуб этмаган, бугунги рақиби эса бу ишни ЕЧЛда аъло тарзда уддалаган.
Кеча ҳамшаҳарлари "Сити" ҳам "Лион"га қарши тўқнашувида ўзаро ўйинлари тарихини янгилолмагани сингари, Манчестернинг иккинчи жамоаси ҳам буни уддалашига ишонч кам.
Финал афишаси учун "Интер" — МЮ беллашуви Европа лигасини безарди, масалан. Лекин футболда доим номлар эмас, айни кунда кучли жамоалар зафар қучади. Муносиблар эса финишгача келади.
Ҳисобни тахмин қилмайман, якуний натижа "Севилья" фойдасига бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

Фахриддин Рўзиев — айни пайтда ўйиндан бошқа барча жабаҳаларда МЮ "Севилья"дан устун ҳисобланади. Аслида, "қизил иблислар"да мавжуд имкониятларга эга жамоаларнинг Европа Лигасида иштирок этиши уятдир. "Копенгаген"дан аранг ўтиб олган инглиз клуби йўлнинг охирига етиб келди, назаримда. Андалусияликлар финалга муносиброқ. Буни майдонда ҳам исботлашларига ишонаман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика