RU

Последние новости

12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0 12:01"Нефтчи"нинг грециялик мураббийи: "Соврин қўлга киритиш — бу таърифлаб бўлмайдиган туйғу"  4 11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  6 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  7 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  2 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  5 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  3 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  3 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  12 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  14 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  9 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  22

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди Новости

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликлари, ОАВда "Қироллик клуби" ҳақида пайдо бўлган миш-мишлар борасида жавоб берди.

Жамоа сардори ижтимоий тармоқда ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб бериб, миш-мишларга нуқта қўйди.

"Сўнгги воқеалар ҳақиқий фожиа, аммо беркинмайман. Биз беркинмаймиз. Ҳаммаси учун жавобгармиз, сардор сифатида кўпроқ масъулият менга тушиши лозим.

Шу сабабли барча саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришга қарор қилдим.

- Амстердамдаги сариқ карточка хатомиди? Ҳа, худди шундай. Мен 200% айбдорман.

- Нега "Реал" ҳамда "Аякс" ўртасидаги учрашув вақтида ҳужжатли фильмда суратга тушдим? Менинг маълум бир мажбуриятларим бор ва бунақа бўлишини (мағлубият) кутмагандим. Суратга олиш вақти атайин ўйин пайтига белгиланган эди.

- Перес билан кийиниш хонасида баҳслашдимми? Кийиниш хонасида содир бўладиган воқеалар ўша ерда қолади. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Жамоадошларимни танқид қилдимми? Футболчилар доимо кийиниш хонасида суҳбатлашишади ва бир-биримизни рухлантирамиз. Бу суҳбатлар бизга фойда беради.

- Марсело билан жанжаллашдимми? Ҳар бир машғулотда шундай бўлади, бу меҳнатимизнинг бир қисми. Аммо ушбу воқеа қолганлари каби кулгилироқ.

- Нега "Вальядолид"га қарши баҳсга йўл олдим? Жамоага яқинроқ бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашни истадим.

- Мураббийга нима бўляпти? Қарорни фақат у қабул қилади ва биз аралашмаймиз. Мураббийни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва доимо уни қўллаб-қувватлаймиз.


Агар муваффақиятлар бизни тўхтатмаса, омадсизликларга бизни енгишга имкон бермаймиз. Вазифамиз: Ишлаш ва ўсишда давом этиш.

Ёдингизда тутинг, баъзи инсонларга "Реал"дек жамоада ўйнашга муваффақ бўлган. Баъзиларимиз клуб тарихининг бир қисмига айландик, аммо "Реал" бор, кейин ҳам бўлади.

Биргаликда келажак учун ишлаймиз ва йўқотилган ишончни тиклаймиз.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика