Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"
19 июн 2023 17:45
Новости
Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"
Мазкур учрашув олдидан терма жамоамизнинг собиқ сардори Сервер Жепаровнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Табиийки, Ўзбекистондан ғалаба кутяпман. Мен доим ҳужумкор ва чиройли футбол тарафдориман. Йигитларга фақат ғалаба тилайман. Эронни ниманинг ҳисобига ютиш мумкин? Ҳимоя ва ҳужумдаги тартибли футбол эвазига. Эртага индивидуал маҳоратдан ташқари руҳий ва жисмоний ҳолат ҳам етарлича бўлиши керак. Барча яратилган вазиятлардан фойдаланиш зарур.
2012 йил тарихий ғалабани, албатта, яхши эслайман. Ўша учрашув бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятни тақдим қилганди. Бакаевнинг голига келсак, плеймейкер сифатида айтишим мумкинки, яхши пасларим голга айланса хурсанд бўламан. Биз кучли рақиб майдонида ғалаба қозонган эдик. Нима бўлганда ҳам омад тилайман. Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейди Сервер Жепаров.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии