RU

Последние новости

14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9та жамоа! Бу қандай бўлади?  1 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   7 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  6 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  43 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  3 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2

Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка" Новости

Сергей Лушчан: "Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида.

- Ҳеч қандай ақлли ва янги гап айтгим келмаяпти, шунчаки жамоамга раҳмат айтаман. Бир киши кам бўлиб қолган ҳолда ғалаба қозондик. Жамоага алоқадор инсонларга ва мухлисларга катта раҳмат. "Жар" стадиони бугун тўлди менимча. Бугунги байрамнинг асосий сабабчилари - футболчилар. Деярли барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди, фақатгина бир-иккита вазиятда хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин. Намойиш этган ўйинимиздан ва натижадан ҳам қониқдим.

- Фарруҳ Сайфиевнинг қизил карточкаси жамоани кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилиб қўйди. Экстра-таймларда жамоангизни қандай руҳлантирдингиз?

- Футболчиларга қандайдир қўшимча мотивация бериш керакмасди. Уларни шунчаки тинчлантириш керак эди, холос. Қизил карточкадан олдин футболчилар ҳиссиётларга тўлиб кетганди ва ҳаттоки бир-бирларини эшитишмаётганди. Сайфиевга икки баробарлик бонус берамиз. Бундай ўйинларда ўз ҳиссиётларини жиловлашни билиши керак. "Пахтакор" учта яхши вазиятга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Пенальтилар серияси эса - лотерея. Биз ғалаба қозондик ва мен ҳеч нима қўшимча қилмайман.

- "Навбаҳор" биринчи бўлимда тўпга кўпроқ эгалик қилди, аммо иккинчи бўлимда ва четлатишдан сўнг жамоангиз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. "Пахтакор" ҳам ўзининг яққол вазиятларидан фойдалана олмади. Бугунги учрашувда ва айниқса экстра таймларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз кетма-кет иккинчи учрашувни иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўтказмоқдамиз. Ушбу режа ҳозирча иш беряпти. Футболчиларга ҳам ушбу фикрни етказмоқчи бўляпман. "Пахтакор" жуда кўп вазиятларга эга бўлди демаган бўлардим, фақатгина Чераннинг вазияти 100% голга тортар эди. "Пахтакор" жамоаси ҳали ёш ва келажакда янада кучлироқ бўлишларига шубҳа қилмайман. Ўйингача тайёргарлик жараёнида кўпроқ руҳият устида ишладик. Сир эмас, бизда реализация билан муаммолар бор. Ушбу муаммоларни тезроқ ҳал этишимиз керак. Машғулотларда барчаси аъло, аммо ўйинда кўп нарса ўхшамаётганди. Секин-асталик билан муаммоларимизни ҳал этамиз деган умиддаман. Сўнгги икки учрашувда ғалаба қозондик ва умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам шундай бўлади.

- Футбол жамоатчилиги бугунги учрашувни финалдан олдинги финал деб атаётган эди. Ушбу фикрларга муносабатингизни билдириб ўтсангиз?

- Йўқ. Тўғри, бу жуда муҳим учрашув эди, аммо финал барибир бошқача. Жамоалар номи ўйин аҳамиятини бироз кўпайтирган бўлиши мумкин, лекин иккинчи жуфтлик "Андижон" - "Сурхон" жамоалари ҳам жуда кучли ҳисобланишади. Барчаси ҳали олдинда. Финал - энг муҳим учрашув. Финал баҳси барча футболчининг ёдида қолади. Умид қиламанки, финал учрашувига қадар "лазарет"имиз бироз бўшайди.

- Пенальтилар сериясида ким зарба беришини қандай аниқладингизлар? Серияда ёш футболчи Навруз Иминжонов ўз имкониятидан унумли фойдаланди.

- Биз шунчаки пенальтиларни машқ қилдик. Чорак финал баҳсидан олдин ҳам 11 метрлик зарбалари билан шуғуллангандик. Икки ҳафта давомида ҳар бир машғулотдан сўнг пенальтилар билан банд эдик. Рақиб жамоаси ҳам пенальтиларни машқ қилгани шубҳасиз. Филипп Иванович серияда ўз имкониятидан фойдалана олмади, аммо машғулотларда у умуман хато қилмасди. Бу шунчаки руҳиятга боғлиқ. Нима содир бўлган бўлса, барчасига яхшиликка. Қизил карточка, хатолар ва амалга оширилмаган пенальти барчаси яхшиликка. Биз бугун ғалаба қозондик ва қолгани мени қизиқтирмайди.

- Фарғона водийсининг икки жамоаси финалда иштирок этадиган бўлди. Финал ҳам Фарғонада ўтказилади. Бугун "Навбаҳор" жамоасининг мухлислари ҳужумчи Тома Табатадзени майдонда кутишганди, аммо у захирада қолдирилди. Грузиялик футболчини финалда кўришимиз мумкинми?

- Умид қиламанки, ҳа. Финалга қадар Тома тайёр бўлиб қолиши керак. У яқиндагина жамоага қўшилди. Умумий гуруҳга қўшилганига бор-йўғи уч кун бўлди. У ҳали тайёр эмас. Табатадзе каби тажрибали футболчи барча жамоага керак, аммо ўйин темпи бунга йўл қўймади. Агар ўйин бошқачароқ кечганида, уни захирадан майдонга тушириш режамиз бор эди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

+6   
31 авг 08:56:00
Logistika
Тошкентда, ўз майдонида, Тошкентлик хакамлар у хам етмагандек бир футболчи кам бўлиб хам финалга чиққан жамоага офарин, тасаннолар бўлсин. Пахтакорни бутун кубок даврларини Тошкентдан чиқмай ярим финалга чиққаришнанини айтмадим
+5   
31 авг 01:11:11
Azamat Turgunov
Tabrikliymiz Navbaxorri nisbatan galabaga xaqlirogidi. Paxtakorri bu mavsum umuman oʻyini yoq shu narsa odammi jaxlini chiqarvotti. Yaxshi oynab omad kemastan yutqizgandayam alam qimasti bunchali. Murabbiyga ishonch yoqoldi ketaqosin Shatskix. Xar xolda tarkib yomonmas bunaqa darajadan yuqori oʻynashi kere. Bu mavsum taxminimcha chempion boʻlomimiz mana kubok bilanam xayrlashti. Bilmadm nimaga bunaqa pasayib ketti tushunmayamman.. Finalda vodiy derbisida muxlisla yondirishi aniq agar bilet pulini 500 min qilib qoʻyishmasa
+5   
31 авг 00:30:41
Олег Шацких 11
Э КАТТА РАХМАТ НАВБАХОР ПФК НИ БАРЧА АЗОЛАРИГА МАЛАТСИ, ХУДО ХОХЛАСА 5 ЧИ ОКТЯБРДА ФИНАЛДА КУБОК КУЛГА КИРИТАМИЗ, АМИН.
+4   
31 авг 08:57:26
Kola Liga
Табриклаймиз.хакли галаба.финалда хам Навбахорчиларга ОМАД деб коламиз (Насаф мухлиси)
+4   
31 авг 00:32:13
fotboll.uz
Финалдаям омад
+3   
31 авг 10:26:55
Оддий Мухлис.
Ответ на комментарий пользователя Liverol Motor Oil
Менимча хозир Олий Лигамизда Навбахорчалик ғирром жамоа топилмаса керак. Янгими Эскими барибир бизнинг чемпионат туфта.
Нимаси бн гирромлик киляпти
+3   
31 авг 10:24:42
Оддий Мухлис.
Ответ на комментарий пользователя PAKHTAKOR вечный N1.
Сила шунака йул Билан чемпион бумокчимисила мархамат Хамма ракиблага илтимоснома жунатила 3 очко берила диб. Фикриззи узи ГИРРОМЛИКУ. ХАКИКИЙ ЧЕМПИОН УЗИНИ КУЧИ БИЛАН БУЛИШ КЕРЕМАСМИ?
Пахтакорга ухшабми)
+3   
31 авг 07:47:52
Туракургоn arena
Ответ на комментарий пользователя Liverol Motor Oil
Менимча хозир Олий Лигамизда Навбахорчалик ғирром жамоа топилмаса керак. Янгими Эскими барибир бизнинг чемпионат туфта.
Нима гирромлик килди,айтинг биз хам билиб куйайлик
+3   
31 авг 07:45:24
Набижон Темиров
Қоил-е шундай фидоий хакамлари,шархловчилари бор Пахтакорри ўйиндан чиқариб ташлади. Бу ёғига кучлиси ютсин. Ўша финал куни стадионни кўз олдингизга келдиринг бир ёнда қизиллар бир ёнда кўклар стадион лиқ тўлган. Биз Фарғоналиклар хар иккисига хам болет қиламиз.Фарғонага мархамат.
+3   
31 авг 07:44:39
Набижон Темиров
Қоил-е шундай фидоий хакамлари,шархловчилари бор Пахтакорри ўйиндан чиқариб ташлади. Бу ёғига кучлиси ютсин. Ўша финал куни стадионни кўз олдингизга келдиринг бир ёнда қизиллар бир ёнда кўклар стадион лиқ тўлган. Биз Фарғоналиклар хар иккисига хам болет қиламиз.Фарғонага мархамат.
+3   
31 авг 01:18:41
Косонсойчи1991FCRM_04
Топиначи кайдаман Финалламан
+3   
31 авг 00:52:32
Leverpul Barselona
Навбахор илтимос Навбахор Насаф уйинида Насаф галаба козонсин карши жамоаси 3 очко олсин чемпион Насаф булсин Эски Узбекистон ни Пахтакори ни Янги Узбекистон ни Янги чемпион ни курайлик Чемпион лик учун Насаф да яхши имконият Кубок Водий га кетди Пахтакор курук колади шунда Кутиламиз гирроомм Пахтакор Гиирроомм Узбек футболидан Олга Навбахор Олга Андижон Олга Нефтчи Олга Насаф
+2   
31 авг 00:52:06
Leverpul Barselona
Навбахор илтимос Навбахор Насаф уйинида Насаф галаба козонсин карши жамоаси 3 очко олсин чемпион Насаф булсин Эски Узбекистон ни Пахтакори ни Янги Узбекистон ни Янги чемпион ни курайлик Чемпион лик учун Насаф да яхши имконият Кубок Водий га кетди Пахтакор курук колади шунда Кутиламиз гирроомм Пахтакор Гиирроомм Узбек футболидан Олга Навбахор Олга Андижон Олга Нефтчи Олга Насаф
+2   
31 авг 00:42:25
Алишер Абдушохидов
Қайси калта фахм журналисти саволи бу-четлатишдан кейин жамоа химояланди нима билан боғлиқ бу бир киши кам бўлса ҳар қандай каманда химояга кўпроқ қарайди савия зўрда бизи бази ақилли журналисларда савол берганига хурсанд бўладими дейманда
+2   
31 авг 00:37:49
Liverpul Navbahor
Tabriklayman. Keyingi o'yinlarda xam omad
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика