RU

Последние новости

00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  0 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  4 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  9 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  13 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  6

Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" Новости

Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Очиғини айтадиган бўлсам, ҳужумдаги ўйинимиз умуман ўхшамади. Бунинг учун бизда етарлича сабаблар бор: етакчиларга дам бердик, Ҳамробеков бугун ўйнамади. Шу сабабли янгича бўғимларни синаб кўрдик. Ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибларда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин гол ура олишмади. Бизда эса биргина вазият бўлди ва ундан урдик. Ўйинимиз "ноль".

Ким урган бўлса, ўша жамоа ютди. Ўйинимиз бобида хавотирларим бор. Ҳозир менда икки хил хиссиётлар бор: гарчи ютган бўлсак-да, мен учун барчаси хавотирли. Ҳамма ўзи учун ўйнамоқда, майдонда нималарнидир ўйлаб топишяпти. Умид қиламанки, ротациялар орқали бу ҳолатни йўқотамиз. Барчасини кўриб, тахлил қилиб чиқамиз.

Рақибга қараб ўйнаётганимиз тушунарли. Ўйин бобида футболчиларимдан кўпроғини кутгандим. Биз рақиблардан кўра оғирроқ ўйнадик, тўпни оёғимизда ушлаб тура олмадик. Балки майдон ҳам ҳалақит қилгандир, чунки барча футболчилар тўпнинг ғалати сакраётганини айтишди. Ғалаба қозондик, гап йўқ. Ўйинга борини бериш бобида бизда муаммолар йўқ. Лекин айнан бугунга келиб, биз ҳужумга ўтишга жуда ҳам қийналдик ва умуман ўйинимиз чиқмади.

- Бугунги ўйинда маҳорат ғалаба қозонди деса бўладими?

- Биз ғалаба қилдик, биргина вазиятимиздан уриб кетдик. Рақиблар эса илк дақиқаларда 5 метрдан дарвозамизни ишғол қила олишмади. Кейин эса биз вазиятимиздан урдик. Дарвозабонимиз бугун кўп вазиятда қутқарди, айниқса, жарима зарбасидан яхши сейв кўрдик. Унинг ўйинидан мамнунман. Лекин умумий ўйиндан эмас. Йигитлардан кўпроғини кутяпман. Уларга руҳий босим юқори даражада бўлмоқда. Мағлуб бўлган ўйинларимизда шундай вазиятлардан голлар ўтказиб юбораётгандик, бугун эса ундай бўлмади. Биз гол урдик. Балки тақдир чархпалаги тескари айлангандир. Ўтган ўйинлар давомида реализация борасида муаммоларимиз кўзга ташланганди. Бугун эса ҳужумга чиқмадик ҳам. Албатта, бу рақибнинг ўйини сабабли бўлди. Йигитлар бундан кўпроғини бажара олишларига ишонаман. 

- Келаси ўйинда Сардор Рашидов ва Одил Ҳамробековнинг майдонга тушишига умид қилса бўладими?

- Сардорни майдонга тушиш ёки тушмаслиги фақатгина Яратганга аён. Унинг ўзи ҳам, биз ҳам майдонга тушишини истаймиз. Унинг ҳолатига баҳо бериб борамиз ва физиотерапевт руҳсат берса, майдонга туширамиз. Ҳали олдинда икки ҳафта бор. Унинг майдонга тушиши эҳтимоли йўқ эмас. Сардор Рашидов - бир ўзи ўйинни ҳал қила оладиган футболчилар сирасидан. Ҳамробеков эса чарчаган. Унинг мушакларида жароҳат бўлишидан қўрқдик. Барча ўйинларни алмаштиришларсиз ўйнаётган футболчига дам бериш керак эди. Унинг "Сўғдиёна" билан ўйинда майдонга тушишини кўриб чиқамиз. Барчаси унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ. У асосий таркиб футболчиси ва унинг майдонга тушишига умид қиламиз. Шунингдек, Фарруҳ Сайфиев ҳам сафга қайтиши керак. Кубок финалига тўлиқ таркиб билан бориш учун умид қилишимиз керак.

- Жамоангиз "Пахтакор" билан ўйинда бор ҳиссиётларини ишлатиб юборгандек. Сўнгги икки ўйинда футболчиларда ҳеч қандай ҳиссиёт кўринмади. Ёки Сиз финал олдидан асосий "козирлар"ни очишни истамаяпсизми?

- Бизда шундай "козирлар" бор эканми? Барча "козирларим" майдонда. Биз нималарнидир яширадиган даражадаги маҳоратли жамоа эмасмиз. Ҳиссиёт масаласига келсак, йигитлар анчагина чарчашди. Буни кўриб турибмиз. Бир қанча футболчилар умуман алмаштиришларсиз ўйнамоқда. Алмаштиришга имконият бўлса, алмаштиряпмиз. Иложи бўлса, машғулотда ҳам дам беряпмиз. Лекин бу ҳозирча ёрдам бермаяпти. Кубок финалига эса футболчиларга ортиқча кўрсатма бериш ҳам шарт эмас. Барчамиз инсонлармиз ва финалнинг қандай аҳамиятга эгалигини билиб турибмиз. Машғулотларда кичик танаффуслар бўлаётгани эса ҳали бу жамоага ёрдам берадими, ҳали бу аниқ эмас. Барчаси тажрибага боғлиқ. Аниқ айта оламан, биз ҳеч нимани яширмаяпмиз. Бизда шунчаки катта иқтидор йўқ.

- Интернетда "Андижон" финалда ғалабага эришадиган бўлса, футболчиларга автомобиллар совға қилиниши айтилди. "Навбаҳор"да бу борада янгиликлар борми?

- Самолёт совға қилишади (кулади). Мантиқан олиб қарасак, "Андижон"нинг ортида катта завод турибди. Агарда ғолиб бўлишса, футболчилар бунга лойиқ бўлади, шаҳардагилар улар билан фахрланишади. Бизда эса футболчилар билан шартномалар бор ва унда кубок соҳиби бўлса, чемпионликни қўлга киритса, қандайдир бонуслар ёзилган. Ҳар бир футболчи ҳақида гапира олмайман. Бизда ундай ҳолат бўлмаса керак. Биласизми, Кубокни ютиш исталган клуб учун молиявий афзалликлардан устунроқ. Бу ҳаёт. Пуллар қачондир тугайди. Кубок соҳиби бўлиш эса кейинчалик болаларингизга сўзлаб беришингиз мумкин бўлган нарса. "Андижон" барча футболчиларига машина бериши мени хурсанд қилди. Ҳамманинг қозони алоҳида, бизда эса ундай бўлмаслиги мумкин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

+2   
20 сен 22:33:50
Бахтиёр Ашуров
Лушан яхши мураббий. Бунёдкордаям ёшлар билан яхши ишлаган. Фақат натижа яхши бўлмагани учун кўпчилик негатив билдиришган. Дойим интервьюларида аниқ - тиниқ жавоб беради. Ишонаман навбаҳор келаси йили янада кучаяди!
+2   
20 сен 21:59:57
NavBars
Yaxshi va aniq fikr bildiribdi. Gap yoʻq! Kamchiliklar ustida ishlang Lushchan janoblari.
Omad!!!
+2   
20 сен 21:57:57
Shavkat Tojiaxmatov
Яхши гапирибди. Навбахорга кейинги ўйинларда ва айниқса кубок финалида омад ва ғалабалар тилайман.
+2   
20 сен 21:39:11
Odilbèk0177
Кубокни ютинглар вилоят хокими трекер берарканлар Лушанбой харакатни килинглар
+1   
20 сен 21:53:49
Зулунов Абдумуталлиб Адилович
Навбахордагилар ўзини сал ғалати тутаябди. Бунга биз Андижонликлар умуман ишонмаймиз чунки Навбахон жуда кучли рақиб. Финал зўр бўлади сабаби иккала жамоа хам кучини шунга тайёрлаябди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика