RU

Последние новости

13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  0 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  0 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  14 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Сергей Лушчан: "Жамоанинг руҳий ҳолати барқарор ва барча эртанги ўйинга тайёр" Новости

Сергей Лушчан: "Жамоанинг руҳий ҳолати барқарор ва барча эртанги ўйинга тайёр"

"Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан ва футболчи Сияваш Ҳақназари Ўзбекистон Кубоги финали олдидан матбуот анжуманида қатнашди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Кутилмаларимиз рақиб жамоаси билан бир хил. Икки жамоа ҳам эртанги учрашувда ғалаба қозонишни истайди. Тайёргарлик масаласига келадиган бўлсак, биз финалга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мен жамоага келганимдан бери барча эътибор фақатгина Кубокка қаратилганди. Катта ҳажмдаги ишни бажардик, бунга бардош берган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Натижани кўриб турибсиз, биз финалдамиз. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бу финал. Финаллар эса топишмоқ бўлади. Кубокни ўз қўлида ушлаш – футболчининг орзуси. Эртага нималар рўй беришини фақатгина Яратган билади", – деди наманганликлар устози.

"Биз бу ўйин қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини биламиз. Наманган шаҳри учун бу жуда муҳим баҳс. Финалнинг қийматини сезиб турибмиз. Наманганга кубокни олиб боришни мақсад қилганмиз. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш жуда муҳим. Ўйин давомида ўз ҳиссиётларимизни жиловлай олишимиз ҳам ўта зарур жиҳат", – деди хавбек Сияваш Ҳақназари.



- "Мен фақатгина финал кунини кутиб яшаяпман", деб айтиб ўтган эдингиз. Финалдан олдинги сўнгги кунлар қандай ўтди? Жамоангиз қанчалик тайёр? Финал олдидан сўнгги учрашувда "Сўғдиёна"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинди. Бу жамоага қанчалик таъсир қилди?

- Сиз чемпионат ўйини ҳақида гапиряпсиз. Бу аниқ финалдан олдинги машғулот эмас. "Сўғдиёна"га қарши учрашувда бизда умуман бошқа режа бор эди. Бизнинг барча қарорларимиз финалга қаратилган.

Ҳеч қайси жамоа мағлуб бўлишни истамайди, айниқса, биринчи бўлимда барчаси яхши бўлиб турганда. Мағлубиятдан сўнг якуний хулосалар қилишимиз аниқ. Бизнинг таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар Ўзбекистондаги энг яхшилардан бири деб айта оламан. Жамоадаги муҳит – финал олдидан бўлиши керак бўлган муҳит. Ҳар бир футболчида бироз ҳаяжон бўлиши аниқ, бу табиий ҳол. Муҳими, майдонга барча ўз вазифасини бажариши. Жамоанинг руҳий ҳолати барқарор ва барча эртанги ўйинга тайёр.



- Сардор Рашидов финалда иштирок этиш учун машғулотларга эртароқ киришди, деган гаплар тарқалди. Рашидовни эртага майдонда кўришимиз мумкинми?

- Сардор майдонга туша олишига ишонаман. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. У майдонга тушишни жуда истамоқда. Ҳар куни икки-уч маҳал машғулот олиб борди. У асосий таркибда тушмаслигини аниқ айта оламан.

- Иккинчи даврада "Навбаҳор" жамоаси ҳужумкор футбол намойиш этмоқда. Эртанги учрашувда ҳам шундай очиқ футбол кўрамизми?

- Бу – финал. Бундай ўйинларда руҳият энг муҳим ролни ўйнайди. Тажрибамдан келиб чиқиб, жавобгарлик ҳам катта роль ўйнайди дея оламан. Дуранг натижаси қайд этилмайди. Қайси жамоа биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилишим мумкин. Биз аввалги ўйинларда кўп вазиятлар яратдик, аммо уларни голга айлантира олмадик. Эртанги учрашув жуда эҳтиёткор бўлади. Икки жамоа ҳам бир-бирини жуда-жуда яхши танийди. Биз биринчи бўлиб ҳисобни очсак, рақибимиз кўпроқ олдинга ўтига мажбур бўлади. Зич ҳимояни ёриб ўтиш ҳар доим қийин вазифа бўлиб келган. Кўрамиз, аниқ бир нарса дейиш қийин.



- Сияваш Ҳақназарига савол. "Андижон" жамоаси асосан иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланишни яхши кўради. Бундай зич ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш қанчалик қийин? Шахсан сиз ва жамоа учун бу қанчалик муаммо туғдириши мумкин?

- Финал учрашувида нималар рўй беришининг фарқи йўқ. Муҳими – натижа. Бундай ўйинларга икки жамоа ҳам алоҳида тактика билан ёндашади. Биз "Андижон" қандай ўйнашини, улар биз қандай ўйнашимизни жуда яхши билишади. Албатта, бизда ҳам режа бор, аммо ўйиннинг кечишига қараб барчаси ўзгариб кетиши мумкин.



- Биринчи бўлиб ҳисобни очган жамоа якунда ғалаба қозонади деб ўйлайсизми?

- Мен ҳар бир мураббий каби ўйинни таҳлил қилишга ҳаракат қиляпман. "А", "Б", "В", "Г" режаларимиз бор, албатта. Биз ўйинга 1000 фоиз тайёрмиз, футболчилар эса 2000 фоизга тайёр. Ўйин барчасини кўрсатиб беради. Барча қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб бўлдик. Қолгани футболчиларга боғлиқ.

- Эртанги учрашув мураббийлик фаолиятингиздаги энг муҳим учрашув десак бўладими?

- Айни дамда, ҳа. 2014 йилда шу саволни берганингизда бошқа бир ўйинни айтган бўлардим. 2015 йилда ҳам бошқа ўйинни келтириб ўтардим. Финаллар ҳар доим эсда қолади ва улар такрорланмайди, ҳаттоки бу фаолиятингиздаги бешинчи финал бўлса ҳам. Эртанги учрашув мен ва оилам учун жуда муҳим. "Навбаҳор"га алоқадор бўлган барча инсонлар учун бу жуда муҳим учрашув. Эртанги учрашув жорий мавсумдаги энг муҳими.



- Эртанги учрашувда жамоангизга қайси факторлар халал бериши мумкин? Масалан, дарвоза чизиғидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Биласизми факторлар жуда кўп. Жароҳат, қизил карточка, ҳимоядаги хато ва бошқалар. Дарвозабонлар ҳақида гапириб ўтдингиз. Ҳа, хатолар учраб туради. Мен футболчиларнинг қайси бири хатога йўл қўйиши ҳақида ўйлашим кулгили. Муаммо барча жамоаларда бор. Ўйин қандай тус олишига қараб барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Масалан, биринчи дақиқадаги жароҳат ёки тезкор гол. Биз барчасига тайёрмиз. Дарвозабонлар ҳақида берган саволингиз эса – провокацион савол. Ҳамма хато қилади ва мен саволингизга жавоб беришни истамайман.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" баҳси эртага "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Учрашув 17:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

+9   
04 окт 19:48:39
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
+5   
04 окт 19:49:58
Olg'a
Olg'a Navbahor
+3   
04 окт 19:53:21
NavBars
Olgʻa Navbahor!!! Omad!!!
+1   
04 окт 22:24:15
Аббосхужа
Кучлиси ютсин. Йил давомида бунақа тўқнашувлар саноқли бўлади. Шунинг учун чиройли футбол кўриш ниятидамиз. Ишонамизки, судья ҳалол бошқаради ва омадлиси кубокка эга чиқади.
+1   
04 окт 20:37:45
ArsenalLondon
Водийча финал иккала командагаям омад чиройли уйин тарафдоримиз (Насаф мухлиси)
   
05 окт 09:47:30
Abdusalom Mirzayev
Олға Анжан.
   
05 окт 00:11:41
Ishqiboz Muhlis
Ответ на комментарий пользователя Navbahor Real
Худо хохласа Фарғонада чиройли ва мазмунли ўйин кўрмасакда лекин натижа учун нималардир қилиб ютуғ бўлсин. Омад лочинлар омад Навбахор мухлислари.
Бу нима дегани ғирромлик қилиб бўлса хамми. Ёки битта голни уриб ОЛИБ майдонни госпиталь қилиб ОЛИБ ўйинни чўзибми. Илохим хақиқий европача охиригача курашга бой ўйин бўлсин.
   
04 окт 21:41:50
Navbahor Real
Худо хохласа Фарғонада чиройли ва мазмунли ўйин кўрмасакда лекин натижа учун нималардир қилиб ютуғ бўлсин. Омад лочинлар омад Навбахор мухлислари.
   
04 окт 20:27:25
Muhammadxon Mamatov
Лучшан келиб камандани анча кучайтирди энди можит Андижонга кучи етар
-2   
04 окт 19:47:05
2XBET
G rejasi qanaqa boʻlsada sizlar ham man oʻylagan narsani oʻyladilarmi???
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика