RU

Последние новости

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  5 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  12 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  7 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  14 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  8 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  16 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  382 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди Новости

"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди

Теги :  Адриано
Бразилия терма жамоаси ва "Интер" клуби собиқ юлдузи Адрианонинг оиласи фирибгарлар қурбонига айланди.

Номаълум шахс сунъий интеллект ёрдамида Адрианонинг овози ва қиёфасини сохталаштириб, футболчининг онасини 15 минг реал (тахминан 2400 евро) миқдоридаги маблағни ўтказиб беришга кўндирган.

Бундан ғазабланган "Император" ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарга кескин огоҳлантириш йўллади:

"Бу аблаҳ пулларни қайтаргани яхши. Сени топаман! Оналар, бувилар ва оила аъзоларига тегманглар", — деди Адриано ўз видеомурожаатида.

Кўп ўтмай собиқ ҳужумчи вазиятга аниқлик киритиб, иккинчи видеони жойлаштирди:

"Мен бу гапларни ҳиссиёт устида айтдим. Гап она ва оила ҳақида кетганда, одам хавотирга тушаркан. Бу сунъий интеллект деган матоҳ экан, ҳатто нима деб аталишини ҳам билмайман. Бугун менинг онам алданди, эртага сизнинг оилангиз бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Худо у йигитни кечирсин".

Адрианонинг онаси воқеа юзасидан полицияга ариза берган. Мутахассислар эса замонавий технологиялар ёрдамида қилинаётган бундай фирибгарликлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
28 янв 20:16:20
Jakhongir Yuldoshev
Адриано хакикий оилапарвар одам
   
28 янв 19:36:12
STENLESS..R
Шу маколани бекор чикардингларда СА знди узимизникилар хам бошлашади
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика