RU

Последние новости

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   9 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  1 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  27 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган" Новости

Занетти Адриано ҳақида: "Ҳаммасини битта қўнғироқ ўзгартириб юборган"

"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти Адрианонинг Милан клубидаги ўйини нега ўзгариб кетгани ҳақида гапириб берди.

"У "Интер"га келиши билан "Реал"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳайрон қолдирадиган куч билан гол урди. Ўшанда ўзимга: "У янги Роналдо, Адрианода ҳамма нарса бор, жисмоний имконият, иқтидор, тезлик" дегандим. Аммо Адри фавеладан келгани мени ҳавотирга соларди.

Ҳеч нарсаси бўлмаган инсонда бойлик пайдо бўлса қандай муаммолар юзага келишини кўрганман. Деярли ҳар куни савол берардим: "Бугун кечаси нима қиласан?", "Қаерга борасан?". У муаммоларга ўралашиб қолишидан қўрқардим.

Адрианонинг отаси ўғлини назоратда ушларди. Аммо мавсум стартидан олдин кутилмаган воқеа юз берди. Унга Бразилиядан қўнғироқ қилишди ва футболчининг ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборадиган хабарни айтишди: "Адриано, отанг вафот этди".

У бақириб йиғлаганини, телефонни улоқтириб юборганини кўрдим, буни кузатиш жуда оғриқли эди. Биз Моратти билан бирга уни укамиздек ҳимоямизга олдик. Бунгача у голлар уриб, уларни отасига бағишларди. Аммо ўша қўнғироқдан сўнг аввалги Адрианони кўрмадик. Ҳар кеча уни қўллаб-қувватлашга уринардик.

"Сен Роналдо ва Ибрагимовичнинг қоришмасисан, сен улардан кучлироқ бўла оласан".

Аммо ҳаммаси бекор кетди, уни депрессиядан чиқара олмадик, шундан бери бу воқеа ҳақида кўп ўйлайман".

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика