RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  13 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди Новости

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Футбол бўйича Республика тоифасидаги ҳакам Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Тадбир Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди.

Маълумот учун, Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида мураббий сифатида ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушельницкий, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Шунингдек, футбол ҳаками ва инспектори сифатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган.

Фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Ирматов, шунингдек, жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси Осиёнинг энг яхши қанот ҳакамларидан бири Абдуҳамидулло Расуловни учратиш мумкин.

Тадбирда Сайфиддин Эрматов кўрсатилган эътибордан мамнун эканини билдириб, кейинчалик ҳам футболимиз ривожи йўлида меҳнат қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика