Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин
04 июл 19:01
Новости
Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин
Англия термаси устози Гарет Саутгейт Евро-2024 чорак финали доирасида Швейцарияга қарши беллашувда жамоаси тактикасини ўзгартириши мумкин.
Гуруҳ ва 1/8 финал босқичида инглизлар мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олмади ва кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Бўлажак баҳсда мураббий 4 нафар эмас 3 ҳимоячи билан ўйнаши мумкин. Фил Фоден эса марказроққа сурилиб, Жуд Беллингем билан боғлам ҳосил қилиши кутилмоқда.
Марк Гэхи карточкалари кўпайиб кетгани туфайли ўйинни ўтказиб юборади, унинг ўрнини катта эҳтимол билан Эзри Конса эгаллайди. Кайл Уокер ҳам ҳимоя марказига кўчиши мумкин.
Комментарии