RU

Последние новости

Саудия Арабистони ФФ бош котиби: “Месси ва Роналдуни миллий лигамизда кўришни истаймиз” Новости

Саудия Арабистони ФФ бош котиби: “Месси ва Роналдуни миллий лигамизда кўришни истаймиз”

Саудия Арабистони футбол федерацияси бош котиби Иброҳим Алқосим ПСЖ форварди Лионель Мессининг “Saudi Pro League”га келиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

“Айни дам Лионель Мессининг трансфери ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, аммо Саудия Арабистони федерацияси уни қачондир миллий лигамизда ўйнашини хоҳлаётганини яширмайман.

Федерациямиз ғояси доимо футболимизни ривожлантиришдан иборат ва Роналду ҳамда Мессини яна бир лигада кўришни истардик, лекин, ҳақиқат шуки, ҳозир биз ҳеч нарсани билмаймиз”, деган Алқосим.

Аввалроқ, Мессини “Ал Ҳилол” ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика