RU

Последние новости

23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  1 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  6 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  33 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  4 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  3 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев Новости

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев

Рио Фердинанд Саудия Арабистонига йўл олган Криштиану ҳақида фикр билдириб, нозик бир масалага эътибор қаратди.

Ўз вақтида Бекхэм ёки Лэмпарднинг АҚШ лигасига ўтиши қарсаклар билан кутиб олинганди. Бугун эса Криштианунинг Саудия Арабистонига келгани ортга ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда. 

Биз ғирт нейтрал одам сифатида айта оламизки, Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас. Шунчаки ғарб учун ўз қарашлари ва анъаналари муҳимроқ. Шарққа қараб юриш эса жамоатчилик томонидан барибир у қадар илиқ қарши олинмайди. Хавининг Қатарга, Роналдунинг Саудия Арабистонига келиши ва ҳоказо. Ғарб ҳаттоки Қатар ўтказиши керак бўлган мундиаль билан ҳам камида 6 йил курашди. 



Афсуски, бизда ҳам моҳият қолиб, солиштиришга бўлган уриниш кучли. Биз "қандай қилиб рақобатбардош футболчиларга эга бўлиш мумкин?" деган саволдан кўра, "Криштиану кучлими ёки Месси?" қабилидаги саволни ўртага кўпроқ қўямиз. Сизнингча, Криштиану нимада ютказди:

▪️ даромад кўришдами?     

▪️ қадр-қимматни сақлаб қолишдами?

▪️ одамлар эътиборидан қолишдами?

▪️ футболдан кейинги фаолияти учун қадам қўйишдами?



Саудия Арабистони жуда катта пул тўлаяпти. Саудияда ҳамма унга домлажон деб мурожаат қилади. Бутун дунё барибир Криштиану ҳақида ёзяпти, уни муҳокама қиляпти. У футболдан кейин ҳам араблар билан ишлайди, қандайдир элчи бўлади, юз бўлади ва ҳоказо, аммо футболдагидан кам пул топмайди. Яна нима керак?

Криштиану фақатгина вақтга ютказди ва Саудия Арабистонига бориш қарори билан буни расман тан олди. Сиз вақтдан устун келган кимнидир биласизми?

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика