RU

Последние новости

19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  0 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  4 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  9 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  11 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин" Новости

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин"

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан жой олган.

Маълумки, шу йилнинг июль ойида Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланди. ОФК расмий сайтига қисқача интервью берган франциялик мутахассис рақибларини ҳурмат қилишини, бироқ Саудия Арабистони терма жамоасининг мақсади гуруҳдан чиқиш эканини айтиб ўтди. 

- "Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланишим мен учун катта бахт. Бу менинг Осиёга илк ташрифим ва бу ерда ҳам Африкадаги каби зафар қучишни хоҳлайман. Мен бир нечта учрашувларни ва футболчиларни кузатдим. Ҳозир биз учун энг муҳими саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўриш". 

- "Африка ва Осиё жамоалари ўртасидаги фарқни айтиш бирмунча қийин. Чунки ҳар бир жамоанинг алоҳида характери бўлади. Мен Африкада ишлаб кўп жамоаларни ўргандим, лекин Осиёда энди танишаман. Қишда ўтказилган Осиё Кубогини кузатишга муваффақ бўлдим. Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинларни кўриб, шунга амин бўлдимки, бу жамоа янада кўпроғига эриша олади. Мана мен нима учун бу ерга келганман". 

- "Тўғрисини айтсам, ЖЧ саралаш босқичини иккинчи ё учинчи раундга бўлаётганим йўқ. Мақсадимиз битта: якунда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари билан гаплашганимда олдимда бош жамоани мундиалга олиб бориш вазифаси турганини айтди". 

- "Мен авваламбор футболчиларга ўз кучларига бўлган ишончни ўргатишим керак. Бу эса мураббий учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошланадиган саралаш баҳслари давомида футболчилар кучга тўла ва иштиёққа бой ҳолатда бўлишади". 

- "Мен Ўзбекистон терма жамоасини биламан, чунки Марокашни бошқарган пайтим бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Ўшанда Ўзбекистон илиқ таассурот қолдирганди. Биринчи ўйинни Яманга қарши ўтказамиз, старт яхши бўлиши учун бу жамоани мағлуб этишимиз шарт. Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз, ўз кучимизга ишонамиз. Яхшиси бошқалар Саудия Арабистонидан қўрққани маъқул", - дейди франциялик мураббий. 

Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган.

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика