RU

Последние новости

18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  1 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  4 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0

Сардор Собирхўжаев: "Рақиб биз кутмаган ўйинни намойиш қилди" Новости

Сардор Собирхўжаев: "Рақиб биз кутмаган ўйинни намойиш қилди"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан кейин "шерлар" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Рақибни чуқур ўрганиб чиққандик. Назарий машғулотларда кузатган ўйинларимизда "Шаҳр Ходро" умуман бошқача жамоа бўлиб кўринганди. Бугун эса улар биз кутмаган ўйинни кўрсатишди. Чуқур прессинг уюштиришди ва бошқача тактикада ўйнашди. Қийин ўйин бўлишини билгандик. Шунга яраша қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Натижа эса кутганимиздан ҳам аъло бўлди. Йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди.

- "Шаҳр Ходро" ушбу турнирда ҳали гол урганича йўқ. Мана бугун ҳам улар дарвоза рақибини ишғол қила олишмади. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Улар ҳам кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Фақат ҳужумда омад етишмаяпти. Улар кўплаб вазиятлар яратишди. Дарвозабонимиз бир неча бора голлардан сақлаб қолди. Дарвоза устуни ҳам жонимизга оро кирди. Фақатгина омад уларнинг камчилиги бўлмоқда.

 

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика