RU

Сардор Абдураимовга "Сурхон" қизиқмоқда Новости

Сардор Абдураимовга "Сурхон" қизиқмоқда

"Бунёдкор"ни тарк этиб "Машъал"га қайтган Сардор Абдураимов "Сурхон" жамоаси қизиқишлари доирасида турибди.

Буни биз билан суҳбатда бўлган "Машъал" клуби директори Илҳом Қурбонов бу борада фикрларини билдирди.  

"Ҳа, Муртазоев ва Абдураимов ҳозирда жамоамиз билан шуғулланмоқда. Уларга ҳеч қайси жамоадан аниқ таклиф келиб тушгани йўқ. Фақат, Сардор Абдураимовга "Сурхон" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. У ҳам ҳали аниқ эмас. Жамоамизни легионерлардан туркманистонлик Дидар Дурдиев тарк этган, у билан дўстона хайрлашдик. Сардор Эминовни таклиф қилдик. У жамоамизга фойда келтиришларига ишонаман",- дейди клуб директори.

Илҳом Қурбонов билан батафсил интервьюни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг! 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика