RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  210 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам" Новости

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар учун ўйнадик, чунки гуруҳдан чиқиш имкониятимиз мавжуд эмасди. Стадион тўлгани ҳам бизга далда бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Имкониятимиз даражасида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Албатта, номдор футболчиларга қарши ўйин кўрсатиш ёқимли. Бу фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам завқ бағишлайди. Учрашувда томошабинларнинг кўплигидан хурсандмиз. Футбол — мухлислар учун, шу боис, мазкур баҳс ишқибозларга манзур келди, деб ўйлайман.

Мавсум якунига етгач, келгуси фаолиятим тўғрисида ўйлаб кўраман. Клуб билан шартномам мавсум сўнгига қадар тузилган. Ҳали чемпионатда "Насаф"га қарши муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Суперлига якунига етгач, таклифларни кўриб чиқишим мумкин. 2-3 клубдан таклиф бор. Эҳтимол, янгилик бўлиб қолиши мумкин", – деди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК қитъа мусобақаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 4 декабрь куни "Эйр Форс"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика