RU

Последние новости

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  7 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз" Новости

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"

"Тезкор студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санъат Шихов меҳмон сифатида иштирок этди.

Эфир сўнггида эса Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Туркманистон билан ўйинда ротацияга қўл урилиши  керак. Лекин Катанецдан буни кутмасак ҳам бўлаверади. Ротация орқали ёшларни юқори даражадаги ўйинларда кўриб олиш керак. Жамшид Искандеровга кам имкон берилади. Шундай ўйинларда кам ўйин амалиёти берилаётган футболчиларни ўйнатиш лозим. 

Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирилиши мумкин. Кучли бўлганидан кейин қўйиш керак. Туркманистонни кучсиз демайман. Ўйинчилари яхши, дерби деган ном бор. Мураббий таркибда кўп ротация қилмаётганига сабаб терма жамоа кам йиғилади. Эрон билан буни амалга оширмаса ҳам, Туркманистонга қарши қолганларни кўздан кечириш даркор.

Тарихга эмас, бугунги кунга қарайлик, чунки футбол ўзгармоқда. Эрон ҳам кучли жамоа бўлиб кўринмаяпти, балки бизнинг жамоа шу даражага чиқди. Худо хоҳласа, Эронга ютқазмаймиз. Камида дуранг натижа қайд этилади. Хурсанд қиладигани, ўзбекистонлик футболчилар Эроннинг чемпион жамоаларига бормоқда. Улар билан ҳақиқий кучимизни кўриб оламиз. Елкамизда босим йўқ. Мухлислардан қандай натижа бўлса ҳам қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим",- деди Санъат Шихов.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика