RU

Последние новости

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  0 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8

Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди" Новости

Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Биринчи навбатда, қайд этиб ўтишим керакки, 3-тур олдидан гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаб бўлгандик. Биз кам ўйин амалиётига эга бўлганларга имкон беришни лозим топдик ва бу орқали захирамизнинг ҳақиқий кучини билиб олмоқчи бўлдик. Кўриндики, захирамиз у қадар кучли эмас. Биз сифат бўйича қониқиш ҳосил қилмадик ва кучайишимиз кераклигини тушундик. Кубок мусобақаси қисқа муддатли турнир. Ўзига яраша характер талаб қилади. Ёш ҳужумчимиз (Шодиёр Шодибоев – таҳр.) расмий ўйинда "Навбаҳор" учун илк бор гол ургани хурсанд қилди. Ўйинни таҳлил қиламиз ва кейинги учрашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Сиз бундай таркибни майдонга тушириб, захира ўйинчиларига ва "Динамо"га гуруҳдан чиқиш учун имкон бердингиз. "Динамо" ютолмади ва "Андижон" сўнгги дақиқаларда гол уриб, плей-оффга чиқди. Бу ҳақиқий "ўлим гуруҳи" эди...

- Дарҳол тўғрилаб кетаман. Биз "Динамо"га имкон бермадик. Захира футболчиларимиз майдонга тушгач, "Навбаҳор" шарафини муносиб ҳимоя қилишлари керак. Улар машғулотларда ва ўйинга ҳозирлик кўриш чоғида юқори даражали теоритик тайёргарликдан ўтишади. Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди. Биз, аввало, "Динамо" эмас, "Навбаҳор"нинг келажаги ҳақида ўйлагандик. Биз оғир мавсум ўтказаётганимизни ҳисобга олсак, икки мусобақада ҳам юқори мақсадларни олдимизга қўйганмиз. Бизда дисквалификациялар, жароҳатлар рўй беради. Факт шундаки, "Навбаҳор" ўйинини кучайтирадиган захирага эга эмасмиз. Кубок учрашувларига келсак, биринчи матбуот анжуманида айтганимдек, гуруҳ ғолибига совринни топширавериш керак эди (кулади). Биз биринчи ўринни олганимиздан хурсандмиз. Мақсадимизга эришдик.

- Кубок мусобақасининг жорий форматини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи лиганинг кўплаб жамоалари мусобақада қатнашгани футболни оммалаштиришга хизмат қилади. Кейинги йилларда тўртта кучли жамоанинг бир гуруҳга тушиб қолишини инобатга олиш керак деб ўйлайман. Агар биз Биринчи лига жамоасига қарши ўйнасак, ҳақиқий аншлаг бўларди, худди ўтган йилгидек. Биз ўшанда Нукусга боргандик. Бу ҳақиқий футбол байрами эди, шунча йил футболда ишлаб, Нукусда бўлмагандим. "Олимпия" жамоасига қарши ҳам ўйнагандик. Ўша ўйиндан кейин бир футболчини ўзимизга жалб қилдик. Бу – селекцион иш. Ҳа, у ўзимизни ўйинчи ва ижарада эди. У бизнинг дарзовамизни ишғол қилган ва унинг ўйини менга манзур келганди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика