RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  83 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..." Новости

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..."

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Самвел Бабаян: "Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз дея олмайман. Майдонга шижоатсиз чиқдик, бунга йўлми, "настрой"ми, нима сабаб бўлганини билмайман. Ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, бироқ яна гол ўтказиб юбордик. Кўп вазият яратиб, уни голга айлантира олмаяпмиз. Биринчи даврада бунча ҳужум ташкил қила олмагандик. "Реализация"да оқсаяпмиз.

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар "Навбаҳор"га қарши жуда яхши тайёргарлик кўришган экан. Турнирдаги ҳолатимизни оғирлаштириб олдик. Таҳлил қилиб, хатоларни тўғирлаймиз. Чемпионатда яна 9та баҳс бор, бу учрашувларда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Бугунги мағлубиятга ОЧЛ ўйинидаги узоқ масофа таъсир қилдими?

- Факторлар кўп. Уларнинг орасида йўл ҳам бор. Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар... Майдон сифати баҳона бўла олмайди. Биринчи голда футболчимиз сирпаниб кетгани туфайли рақиб дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Майдонлар сифати бўйича талабчанроқ бўлиш керак. Менинг фикримча, майдон талабга жавоб бермасди. Бироқ бу баҳона эмас, иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. Аммо бу нарса ўйин натижасига таъсир кўрсатди.


Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика