RU

Последние новости

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  12 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  14 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади Новости

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

Ўзбек футболининг таниқли ва тажрибали мутахассисларидан бири Самвел Бабаян "Локомотив" футбол клубида фаолият олиб боради.

Самвел Вячеславович "Локомотив" профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан "Пахтакор" футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб "Локомотив" ПФК раҳбарияти ишга таклиф этди.

Самвел Бабаян "Пахтакор"даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари "Пахтакор" 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари "Пахтакор"нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида, 2002 йил мавсум кунларига кўра "Осиёнинг энг яхши футбол клуби" деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида қўшган ҳиссаси катта. 

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Ўзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига "Пахтакор" менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган. Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган.

Ўйлаймизки, шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда "Локомотив" футбол клубининг ҳам янги босқичга чиқишида қўл келади. Самвел Бабаян олдига "Локомотив" ПФК президенти Раджапов Мансур Кучкарович томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

"Локомотив" футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: -638   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика