RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади" Новости

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйинга келсак, бугун учрашув шу тарзда давом этиши кутилганди. Майдон маркази ва таянч нуқтасидаги йўқотишлар бор эди. Шу сабаб ҳам марказий ҳимоячимиз таянч нуқтасида ҳаракат қилди. Умуман олганда, йигитларни табриклайман. Ўйин давомида ҳужум ташкил қилишда муаммо пайдо бўлган бўлса ҳам ғалаба қозондик. Ўйинни ҳам назорат қилдик. Фикримча, ўйин бу каби асаббузарлик билан тугаши керак эмасди. Кейинги ўйинда жароҳатланган ва дисквалификациядаги барча ўйинчилар сафга қайтишади. Оптимал таркибни майдонга туширишишга ҳаракат қиламиз. Сифатлироқ ўйин кўрсатишга умид қиламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, ғалаба бу ғалаба. Мухлисларимизни табриклайман. 

- Жамоани жисмоний тайёргарлигида бироз муаммолар борга ўхшаяпти...

- Гапингизга умуман қўшилмайман. Сабаби, биз битта тўп фарқи билан ғалаба қозондик. Бу вазиятда мантиқан олганда, ҳимояда ўйнашимиз керак эди. Бироқ, биз бу ҳолатда ҳам ҳужумга интилдик. Бу жамоа руҳан ва жисмонан тайёрлигини билдиради. Шу сабаб ҳам фикрингизга қўшила олмайман. 

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика