RU

Последние новости

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  24 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Самвел Бабаян: "Ал Ҳилол" айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири" Новости

Самвел Бабаян: "Ал Ҳилол" айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири"

Осиё Чемпионлар лигаси, 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов қатнашишди.

Самвел Бабаян: - Ассалому алайкум! Эртага гуруҳимизда жамоамиз ва рақибимиз “Ал Ҳилол” учун жуда муҳим бўлган ўйин бўлиб ўтади. Эртанги рақибимиз айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири, жуда яхши шаклланган, яхши ижрочиларга эга ва ҳозирги пайтда “Ал Ҳилол”ни Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири бошқармоқда. Бундай рақибга қарши эса йигитлар юқори савияда, фидокорлик билан ўйнашлари керак. Бундан ташқари, биз эртага ўз майдонимизда ўйнаймиз ҳамда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам жамоамизга руҳ ва куч бағишлайди, деган умиддаман. Шунингдек, футбол мўъжизасига ҳам умид қиламиз. Жамоамизнинг ОЧЛдаги асосий мақсади, “плей-офф” босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Шундай экан, бўлажак баҳсда мухлисларимизга қувонч улашиш учун барча имкониятимизга ишга соламиз.




Азимжон Аҳмедов: - Ассалому алайкум! Эртанги ўйин қизиқарли кечишига шубҳам йўқ. Боиси, “Ал-Ҳилол” кучли жамоа. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”нинг ОЧЛдаги шундай муваффақиятли иштирокига муносиб ҳиссасини қўшаётган, жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззақовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.


Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика