RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин Новости

Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин

Суперлиганинг 13-турида Самарқандда катта тўқнашув кутилаяпти.

"Динамо" ва "Бунёдкор" — ўзига ҳос анъаналарига эга, икки мақсад, икки турли руҳиятдагилар тўқнашувидир. Бу учрашувда нафақат уч очко, балки устунлик анъаналари, турнир курашидаги позиция ва мухлислар ишончи учун ҳам кураш бўлади. Самарқандда "қалдирғочлар" ҳеч қачон енгилмаган, аммо бу гал уларга мағлубият билмас "Динамо" ва тажрибали Вадим Абрамов тўсиқ бўлиб турибди.

Бу тўқнашувда "Динамо" чемпионлик учун янада жиддий даъвогарга айланиши, "Бунёдкор" эса қулаётган кайфиятни тўхтатиб, қайта кўтарилишга интилиши мумкин. Қуйида ушбу баҳс олдидан жамоалар ҳолати, тарихий рақамлар ва турнир жадвали интригаси ҳақида батафсил.

Самарқандда синовдан ўтган "Бунёдкор" анъанаси

"Бунёдкор" жамоаси учун Самарқанд – омадли шаҳар. Клуб ўз тарихида "Динамо" меҳмони бўлган 13 та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. Ушбу беллашувларнинг 11 тасида "қалдирғочлар" ғалабага эришган, 2 ўйин эса дуранг билан якунланган. Бу ўзига хос анъана, бугунги учрашув олдидан "Бунёдкор" учун катта психологик афзаллик ҳисобланади.

Вадим Абрамов жамоаси — мағлубиятни унутганлар сафида

Самарқанднинг "Динамо" клуби жорий мавсумда Суперлигада мағлубиятга учрамаётган икки жамоадан бири. "Насаф"дан кейинги мағлубиятсиз жамоа айнан Вадим Абрамов шогирдлари бўлиб турибди. "Динамо" охирги марта 2023 йилнинг ноябрида, 25-турда “Андижон”га ютқазганди. Шу пайтдан буён жамоа барқарор ўйин намоён этмоқда.

“Бунёдкор”нинг меҳмондаги юриши: учта ўйинда мағлубият йўқ

Илгари билдирилганидек, "Бунёдкор"нинг сафардаги ўйинлари таҳсинга сазовор. Бироқ, жамоа жорий мавсумда меҳмон сифатида атиги 3 та ҳақиқий сафар ўйини ўтказган. Қолган 2 учрашув “Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ва жамоа номинал меҳмон сифатида иштирок этган.

Аниқ меҳмондаги натижалар қуйидагича:

  • "Шўртан" – "Бунёдкор" 0:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

Бу ўйинларда 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этилди. Жамоа сафарда ҳам ҳали мағлубиятнинг таъмини татаётгани йўқ, бу эса уларнинг барқарорлигини кўрсатади.

Ютуғсизликни тугатиш илинжидаги “қалдирғочлар”

Шу билан бирга, "Бунёдкор" умумий ҳисобда Суперлигада кетма-кет 5 та учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. Илёс Зейтуллаев шогирдлари охирги марта 7-турда ОКМКни мағлуб этган эди. Кейинги баҳсларда эса қуйидаги натижалар қайд этилган:

  • "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2

  • "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2

  • "Бунёдкор" – "Навбаҳор" 2:3

  • "Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

  • "Бунёдкор" – "Пахтакор" 1:1

Юқоридаги ўйинларда “Бунёдкор” ҳужумда фаол ҳаракат қилган бўлса-да, ҳимояда барқарорликни йўқотгани кўзга ташланади.

Мураббийлар дуэли: Зейтуллаев Абрамовни енгган

Илёс Зейтуллаев мураббий сифатида Вадим Абрамовга қарши бир марта майдонда рақобатлашган ва ўша баҳсда ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўша ўйинда рақибни 2:3 ҳисобида енгганди. Бу муваффақият Зейтуллаевга бугунги учрашувда ҳам ишонч бағишлаши мумкин.

"Динамо" – "Бунёдкор": тарихий натижалар ҳам “қалдирғочлар” томонда

"Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши охирги марта 2015 йилда очко олган — ўшанда 25-турдаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Шундан сўнг бўлган барча тўқнашувларда “Бунёдкор” Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Суперлига-2015. 25-тур.
12.10.2015. "Динамо" – "Бунёдкор" 1:1

Голлар: Камолиддин Мурзоев (13), Дилшод Жўраев (71)

Турнир жадвали: "Динамо" пешқадамлик учун курашда, "Бунёдкор"га ғалаба керак
"Динамо" учун бугунги баҳс нафақат тарихий анъанани бузиш, балки чемпионлик курашида муҳим поғонага айланиши мумкин. Ғалаба орқали Вадим Абрамов жамоаси "Насаф" билан фарқни атиги 3 очкога қисқартириб олади. Шу билан бирга, "Динамо"нинг захирада яна бир учрашуви — "Нефтчи"га қарши қолган. Агар ўша учрашувда ҳам самарқандликлар ғалаба қозонишса, очколар бўйича "Насаф" билан тенглашишади.
Бу эса 15-турга қадар интригани сақлаб қолади. Чунки 6 июль куни Самарқандда "Динамо" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Унда биринчи давранинг норасмий финали бўлиши ва қайси жамоа танаффусга пешқадам сифатида чиқишини ҳал қилиши мумкин. Вадим Абрамовни жиддий синовлар кутмоқда:

  • 14-тур (27.06.2025): "Қўқон-1912" – "Динамо"

  • Қолдирилган 7-тур: "Динамо" – "Нефтчи"

  • 15-тур (06.07.2025): "Динамо" – "Насаф"

  • Бу ўйинлар "Динамо"нинг чемпионлик амбицияларини белгилаб беради. Агар жамоа ушбу учрашувларни муваффақиятли ўтказса, танаффусга етакчи сифатида кириб бориш имконияти юқори.

"Бунёдкор" учун бугунги ўйин жадвал нуқтаи назаридан катта ўзгаришларни келтириб чиқармайди. Жамоа ғалаба қозонса ҳам, ютқазса ҳам мавқеини сақлаб қолади. Бироқ бу жамоага босим йўқ, дегани эмас. Илёс Зейтуллаев шогирдлари кетма-кет ғалабасиз серияга барҳам бериш ва мухлисларга умид бағишлаш учун ҳаракат қилишади.

Қолган икки турда "Бунёдкор" қуйидаги жамоаларга қарши баҳс олиб боради:

  • 14-тур (29.06.2025): "Бунёдкор" – "Сўғдиёна"

  • 15-тур (05.07.2025): "Андижон" – "Бунёдкор"

"Динамо" ғалаба орқали чемпионлик интригасини тўлиқ жонлантиришни истайди. "Бунёдкор" эса сўнгги ўйинларда йўқотилган ишончни тиклаш ва навбатдаги босқичга умид билан қарашни хоҳлайди. Мақсад турлича — аммо мотивация юқори. Шу сабабли, бу кечада нафақат тарих, балки келажак учун кураш кечади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика