RU

Последние новости

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  157 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  1 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  11 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди" Новости

Сака "Реал" камбэклари ҳақида: "Умид қиламанки, бу "Арсенал" билан содир бўлмайди"

Букайо Сака "Реал" Чемпионлар Лигасида навбатдаги камбэк ижро қилмаслигига умид билдирди.

8 апрель куни "Арсенал" Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши ўйнайди.


– "Реал"га қарши баҳс сизнинг фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинлардан бири деб ҳисоблайсизми?

– Менимча, "Арсенал" сафида, эҳтимол, шундай.

Ишончим комилки, эртага мухлислар ўз вазифаларини аъло даражада бажаради ва бу кечани "Эмирейтс" тарихидаги энг гўзал кечалардан бирига айлантиришга ҳисса қўшади.


Бу учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки клуб кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиқди. Шунинг учун эртага биз яна бир қадам олдинга ташлашга ҳаракат қиламиз.


Ҳа, рақибимиз – "Реал" ва биз уларнинг тарихи ва эришган ютуқларига ҳурмат билан қарашимиз керак. Лекин бунга ортиқча эътибор қаратмаслик лозим, чунки эртага майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Ҳаммамиз кўрганмиз, "Реал" нимага қодир эканини, уларнинг ўйинларини ва камбэкларини гувоҳи бўлганмиз. Умид қиламизки, бу нарса биз билан содир бўлмайди, – деди "Арсенал" ярим ҳимоячиси Сака.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика