RU

Последние новости

23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  5 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  6 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19

Рюдигер: "Нима, африкаликлар ҳайвонларми?! Уят сенларга!" Новости

Рюдигер: "Нима, африкаликлар ҳайвонларми?! Уят сенларга!"

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер силга қарши ишлатиладиган вакцинани коронавирус учун ҳам синаб кўриш вариантини Африкада амалга ошириш ҳақидаги ғоядан хабар топгач, ўз жаҳлини тийиб туролмади.

"Бу йигитларга муносиб сўз топиш анча вақтимни олди. Нима, африкаликлар Ҳайвонларми?! Уят сенларга!

Бу ирқчиликнинг юқори даражаси ва барча қора танлиларга нисбатан янграган даҳшатли баёнот. Буни қандай қилиб француз телевидениясида намойиш қилиш мумкин?" – деб ёзди Рюдигер ўзининг "Твиттер"даги шахсий саҳифасида.

Синов ғоясини Франциянинг LCI телеканали орқали эфирга узатилган дастурда профессорлар Жан-Поль Мира ва Камиль Лохт илгари сурган.

"Бу синовларни нега Африкада ўтказмаслигимиз керак. Ахир у ерда ниқоблар, дори ва реанимация чоралари йўқку?

Бу ОИТСга қарши курашнинг бир қисми сифатида олиб борилган тадқиқотга ўхшайди. Биз синовларни фоҳишаларда ўтказамиз, чунки улар ҳимояланмага ва касалликка мойил", – дейди доктор Мира.

"Сиз ҳақсиз. Энди буни Африкада параллел равишда ўрганиш ҳақида ўйлашимиз керак", – деб жавоб қайтарди доктор Лохт.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика