RU

Последние новости

21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  7 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  29 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз! Новости

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 65-баҳорини қаршиламоқда.

Биз устоз Рустам Тўхтамуродовични юбилей санаси билан барча бекободлик мухлислар номидан, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилари номидан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша фарзандлар ва неваралар камоли, шодлик ва қувончини кўриб юришларини тилаймиз.

“Металлург” жамоаси кучлилар сафида биринчи марта Рустам Мирсодиқов раҳбарлигида энг яхши натижасини 2002 йилда қайд этган бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Жамоа ўтган мавсум ана шу муваффақиятини такрорлаб, устозни яна бир бор хурсанд этганлиги табиий. Рустам Тўхтамуродович “Металлург” клубини энг кўп бошқарган мураббий саналади. У кишининг раҳбарлигида Бекобод шаҳри жамоаси 11 йил Ўзбекистон миллий чемпионати, олий лига баҳсларида иштирок этган. Шу йиллар давомида жамоа Р.Мирсодиқов бош мураббийлиги остида 310 та ўйинда майдонга чиқиб, 113 та ўйинда ғалаба нашидаси сурган. 62 учрашувда эса “Металлург” рақиблари билан дуранг ўйнаган ва 401 очколи бўлган. Жамоа деярли кучли ўнталикни тарк этмаган, бир марта бешинчи, икки мартадан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Ўзбек футболи мураббийлиги соҳасида ўзига хос ўрин тутувчи Рустам Мирсодиқов “Пахтакор”, МҲСК, “Дўстлик” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Клублардаги муваффақияти боис Рустам Мирсодиқов 1997-98 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1997 йилги мавсумда “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда фарзандлар қуршови, оила даврасида умргузаронлик қилаётган устоз – Рустам Тўхтамуродовични яна бир бор муборак 65 ёшлари билан самимий табриклаймиз!


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика