RU

Последние новости

10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  1 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  8 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  1 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  8

Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз" Новости

Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"

ЖЧ-2026 саралишидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон учрашуви ҳақида миллий жамоа футболчиси Рустам Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Рустам, терма жамоага энг охиргилардан бўлиб етиб келдингиз. Парвозлардан чарчаб қолмадингизми?

– Йўқ, чарчоқлар чиқди. Дам олишга улгурдик. 

– Муҳим ўйин арафасидамиз. Ўтган ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юбордингиз. Томошабин сифатида ўйинни кузатиш қанчалик қийин бўлди?

– Жуда қийин. Сабаби, жамоага ёрдам бера олмайсиз. Бу икки карра қийин. 

– БАА саралаш бошида Қатарни сенсацион тарзда мағлубиятга учратганди. Иккала жамоа ҳам бир-бирига яқин...

- Сенсация демаган бўлардим. Чунки иккала жамоа ҳам бир-бирига яқин жамоа. Ўша ўйинда исталган жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. 

- Қатар жамоасини қайси жиҳатларидан хавфсираш керак? Ўз навбатида бизнинг улардан қандай устун жиҳатимиз бор?

- Жамоавий ўйин бизда кучлироқ. Футболчиларимизда ўйин амалиёти ҳам кўпроқ. Шуни устунлик жиҳатимиз десак бўлади. 

- Остон Ўрунов Қатарга қарши ўйинда жароҳат сабаб майдонга туша олмайди. Жалолиддин Машариповнинг ҳам соғлиғида муаммолар бўлиши мумкинлигини кўряпмиз. Олдинги чизиғимиз сал бўлса ҳам хавотирга соляптими?

- Йўқ, ўйлайманки Машарипов майдонга тушади. Йигитлар Остонни ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишади. Уни ўрнини босадиган ўйинчиларимиз бор. 

- Ўзингизни ҳолатингиз ҳақида гапирсангиз. Охирги ўйинларда мунтазам майдонга тушяпсиз...

- Мени ҳолатим яхши. Кўз тегмасин, кайфиятим ҳам яхши. Ўйиндан кейини ҳам шу кайфиятда қоламиз деб умид қиламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика