МЮ сардорига нарх қўйди
13 дек 09:50
Новости
МЮ сардорига нарх қўйди
"Қизил иблислар" ёшроқ футболчиларни сотиб олиш учун португалиялик футболчини сотиши мумкин, деб хабар берди "Caught Offside".
Манбага кўра, "Қизил иблислар" Фернандешни тахминан 70 миллион фунт стерлингга (79,8 миллион евро) сотиши мумкин. Саудия Арабистони клублари, хусусан, "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Иттиҳод" ярим ҳимоячига қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Португалиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"да 2020 йил январидан бери ўйнаб келмоқда. Бу даврда Фернандес барча мусобақаларда 306 та ўйинда майдонга тушиб, 102 та гол урган ва 92 та голли узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Комментарии