RU

Последние новости

23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  4 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  1 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз" Новости

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўз принципларига содиқ қолиши, гарчи у тактикаси мева бермагунича бу кўпроқ азоб-уқубатларга олиб келишини таъкидлади.

"Биламан, бу мухлисларни хафа қилади, лекин бизда кўп ўйинлар бўлган бир пайтда кўп нарсани ўзгартирмоқдамиз. Биз узоқ вақт азоб чекамиз ва ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо бу вақт талаб этади.

Биз "Ипсвич"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди, лекин Онана бўлмаганида мағлуб бўлардик. Шунинг учун буни тўғри тушунишимиз ва прагматик бўлишимиз керак деб ўйлайман. Йигитлар ўзгаришларга кўникиш учун икки кун машғулот ўтказишди.

Ўйинчилар уч кун ичида янги ғояларни ўзлаштириши қийин. Ўйлайманки, шунинг учун улар мени мавсум ўртасида олиб келишди ва биз улар (Эрик тен Ҳаг қўл остида – таҳр.) қилган ишларини ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Ёки кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз, ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз, озгина азоб чекамиз ва кейинги йил бу босқичда яхшироқ ҳолатда бўламиз, шунинг учун таваккалга қўл уришимиз лозим", – деди Аморим.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Аморимнинг дебют учрашувида "Ипсвич" билан баҳс олиб бориб, дуранг ўйнади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика