RU

Последние новости

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  107 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  24 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Рўзиқул Бердиевнинг аккредитацияси вақтинча бекор қилинди Новости

Рўзиқул Бердиевнинг аккредитацияси вақтинча бекор қилинди

Кеча Coca-Cola Суперлига 17-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етган эди.

Ана шу турдан ўрин олган "Насаф" — "Локомотив" учрашуви якунига етгач мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб борди ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Учрашув якунига етгач мазкур масала юзасидан бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ЎзПФЛ комиссари билдирги тақдим этди. Унда қайд этилишича, учрашув якунига етиши билан "Насаф" футбол клубининг қатор футболчилари ҳамда бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳакамлар бригадасини ўраб олган. Бу вақтда бош мураббий бош ҳакам либосини қўпол тарзда тортган ҳамда унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Рўзиқул Бердиевга тақдим этилган аккредитацияни тегишли қўмиталар мазкур вазиятни ўрганиб чиққунига қадар қайтиб олади. Бош мураббий Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг ¼ финалидан жой олган "Локомотив"га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди.

Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун "Насаф" 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишни 9 сентябрь куни ўтказиш таклифини ЎФАга киритди. Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини таъминлаш мақсадида қўмиталар йиғилишига Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг ўзи ҳам таклиф этилиши кўзда тутилган.

Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилгани, шунингдек, "Насаф" устозининг Тошкентга келишида муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида 8 сентябрь санаси танлаб олинди. Бердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади.

Маълумот учун, ҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб ўтилган. Гарчи "Насаф" жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-да, клуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.

"Насаф" президенти: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"да истаганича қолади"

Қаршидаги ўйинда ишлаган рефери воқеага муносабат билдирди

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими?


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика