Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“
13 мая 23:52
Новости


Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“
Бугун ҳақиқий кубок баҳси бўлди деб ўйлайман. Кубок ўйинларида кўп гол бўлади. Биз хато билан ўйини бошладик. Учрашув бошида 2:0 катта ҳисоб, бироқ биз ўйинга қайта олдик. Учрашувдаги ҳал қилувчи вазият ҳисоб 3:3 бўлганида пеналти кўриб чиқилиши лозим эди. Бундан кейин Алибек қизил олди ва бизни оғир ҳолатга қолдирди. Бугун мағлуб бўлдик, “Пахтакор“ жамоасини кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман.
Жамоа қаторасига иккинчи мавсум Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқичида қолиб кетди. Ўтган мавсум жамоа мамлакат чемпиони бўлганди. Бу йил эса жамоалар анча кучайди. Жамоа кубокни қурбон қилиши қанчалик таваккалчилик бўлди?
- Кўриб турганингиздек, биз кубок учун жуда қаттиқ “ёнаётганимиз“ йўқ. Албатта чиқишни хоҳладик. Бугун ҳам биз кўплаб захирадаги футболчиларни майдонга туширдик. Бизнинг режаларимиз ва мақсадларимиз бошқача. Шунингдек,биз Элит ОЧЛда ўйнаймиз, баъзи ўйинлар бир хил вақтга тўғри келиб қолиши мумкин. Бу эса бизга ортиқча юк бўлади. Бу гапларим билан бизга кубок керак эмас эди демоқчи эмасман.
Бугунги учрашувда Олександр Воробей олтита гол ўтказиб юборди. Биринчи бўлимдан сўнг Неъматовни майдонга туширишингизни кутгандим. Воробейнинг трансфери қанчалик муваффақиятли бўлди? Унинг ҳаракатларига қандай баҳолайсиз?
- Ҳар икки дарвозабон машғулотларда яхши тайёргарлик кўрмоқда. Эсингизда бўлса, у “Хоразм“га қарши учрашувда ҳам майдонга тушди. Ундан олдинги ўйинда Абдувоҳид ҳам хатоларга йўл қўйди. Шунинг учун, қўлимиздаги барча футболчига имкон беришимиз керак.
Шунингдек, Олександр Воробейнинг трансфери бизга текинга тушган. У биз учун қиммат футболчи эмас, у арзон футболчи. Биз уни Умид жамоани тарк этганидан сўнг захира учун олганмиз. Бугун нафақат Воробейга, балки бошқа футболчиларга ҳам имкон бердик. Бугун мени энг хурсанд қилган нарса, Баҳромовнинг ажойиб ўйини. У бошқаларга нисбатан ажралиб турди.
Бугун дарвозабон хатога йўл қўйгани ҳақида гапирилди. Бироқ ҳужумда ҳам вазиятдан фойдаланишда хатоликларга йўл қўйилди. Бу майдон ҳолати билан ҳам боғлиқми?
- Менимча, бугунги энг катта муаммомиз ҳимоядаги хатолар бўлди. Бугун “Пахтакор“га нисбатан кам гол урган бўлишимиз мумкин, лекин биз бугун 3 та гол урдик. Бу яхши кўрсатгич. Лекин ҳимоядаги ўйинимиз кўплаб саволларни туғдирди.
“Пахтакор“нинг бугунги ўйинидан келиб чиқиб, жамоа чемпионлик учун курашга ҳам қайтиши мумкинми?
- “Пахтакор“ — бренд жамоа. Улар доим чемпионлик учун курашади. Улар яхши таркибга эга. Лекин чемпионлик учун нафақат “Пахтакор“да, балки бошқа жамоаларда ҳам имконият бор. Айни вақтда чемпионатимиз анча шиддатли кечмоқда. Кутилмаган натижалар кўп. Соврин учун курашадиган жамоалар сони бу йил ошди. Бу йилги чемпионат анча қизиқарли ўтади деб ўйлайман. Мавсумни ҳали катта қисми олдинда. Кўплаб жамоаларда чемпионлик учун имконият бўлади.
Жорий мавсум сизда энг кучли ҳужум чизиғи бор. Кўплаб жамоалар бундай ҳужумчиларни орзу қилади. Ҳужумчиларингизни ҳаракатларини қандай баҳолайсиз? Айнан Черанга тўхталсак. У “Пахтакор“да жуда кўп гол урарди. Ҳозир эса вазифаси бироз ўзгаргандек.
- Черан ҳужумортида ўзини анча яхши ҳис қилади. Биз ундан шу чизиқда асосан фойдаланяпмиз. Ҳар бир ўйинда у максимал ёрдам беришга интилмоқда. Йил бошида бизни икки нафар ҳужумчимиз (Абдухалиқов ва Марушич) тарк этди. Уларни ўтган мавсум анча кўп фойдаси тегди. Бу йил уларнинг ўрнига Норчаев ва Хебайни олиб келдик. Бу ҳужумчилар билан мавсум давомида ҳаракат қиламиз.
Похожие новости

Комментарии
Ketgunicha ham Nasafga yordami tegib turardi !
Ketadi ekan dep Atelap tushurmaslik yaxshimas manashunday 6 ta lab yeyaveradi qoganlar !